Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энг олис ва чекка ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда. Буни хизматлар соҳаси такомиллашиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар, жумладан янги янги бизнес лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ҳам сервис тармоғини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, ўтган 2022 йилда 2,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Тижорат банклари ҳамкорлигида 3 мингта янги хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми 10,4 триллион сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,3 миллион сўмдан 5,3 миллион сўмга етказилди.  

Шунингдек, ўтказилган чора-тадбирлар натижасида жами 6,7 мингта тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳамда лойиҳаларни ишга тушириши ҳисобига 9,2 мингта доимий иш ўринлари ташкил этилди. Шу билан бирга, фаолиятини норасмий сектордан расмий секторга ўтказиш орқали 7,4 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Соҳада 22,4 мингдан зиёд фуқаро ўзини ўзи банд қилди.  

Айтиш жоизки, ўтган 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва тижорат банклари ҳамкорлигида 3,6 мингга яқин лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 816 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида 1,4 мингта лойиҳага 343,2 миллиард, савдо соҳасини ривожлантириш мақсадида 1,3 мингта лойиҳага 352,7 миллиард сўм, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 817 лойиҳага 120,1 миллиард сўм кредит йўналтирилди.  

Асосийси, “Ўзмиллийбанк” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, Нукус шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ҳурлиман Бибизада” МЧЖ умумий овқатланиш маркази фаолиятини кенгайтириш учун инвентарлар сотиб олиш лойиҳаси бўйича банкдан 600 миллион сўмлик кредит сўраб мурожаат этган эди. Қиймати 864,3 миллион сўмни ташкил этган ушбу лойиҳа 2023 йилнинг январь ойида ишга тушиши ҳисобига 10 нафар ёшлар ишли бўлди.  

Худди шунингдек, “Мирзаахмeд улуғбeк” МЧЖ томонидан “Замонавий типдаги умумий овқатланиш хизматини ташкил қилиш” бўйича 1062 миллион сўмлик лойиҳага банк ҳисобидан 500 миллион сўм маблағ ажратилди. 2022 йил якуни билан ишга тушган муассасасида 13 иш ўрни яратилди.  

Бундан ташқари, Қўнғирот туманидаги “Нийет” ХКга ресторан ва гилам ювиш хизматини ташкил қилиш мақсадида ускуналар, маиший техникалар ва мебел инвентарлар сотиб олиш бўйича қиймати 1,5 миллиард сўмлик лойиҳа учун банк томонидан 900 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Натижада ушбу лойиҳа ишга тушиши билан 13 нафар ёшлар иш билан таъминланди.  

Шунингдек, мазкур ҳудудда яна бир тадбиркор томонидан “Кибер спорт марказини ташкил қилиш мақсадида компьютер ва жиҳозлар харид қилиш” бўйича қиймати 858 миллион сўмни ташкил этган лойиҳа учун банк томонидан 600 миллион сўмлик кредит ажратилди. Ушбу марказда 10 нафар ёшлар доимий ишли бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш тармоғида ёшлар лойиҳалари қўллаб-қувватланаётгани қувонарли албатта. Бу шубҳасиз, соҳанинг кенг миқёсда ривожланиши, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, асосийси, олис ва чекка ҳудудларнинг иқтисодий инфраструктураси юксалишига хизмат қилади.  

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида 2023 йилда мақсадли параметрлар ҳам белгилаб олинган. Унга кўра, 1,5 мингта янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, 53 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, 13 триллион сўмлик хизматлар ҳажмига эришиш, 115 фоиз ўсиш суръатини ошириш режалаштирилган.  

Шунингдек, жорий йилда ҳудудда 1 818 мингта ер майдонларида 723 кўчма савдо объектларини ташкил этиш ҳамда 1 095 тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун аукцион савдоларига чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Шулар билан бир қаторда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида жами лойиҳа қиймати 1,6 триллион сўм, шундан, банк кредити 1,1 триллион сўм бўлган 541 хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳудудий манзилли чор-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.  

Йил якунига қадар хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида соҳадаги корхоналарни замонавий кўринишга келтириш, янги лойиҳаларни хорижий тажрибалар асосида жорий этиш ҳамда уларни “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли давом эттирилади.  

“Ўзмиллийбанк”АЖ  

Матбуот хизмати  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк хизмат кўрсатиш тизими ривожида энг ишончли ҳамкор