Сўнгги йилларда энергетика бутун дунёда долзарб масалага айланмоқда. Шу боис аксарият давлатлар унинг муқобил йўлларини изламоқда. Бугун жаҳонда “яшил энергетика” улуши қарийб 30 фоизга етган, айрим Европа давлатларида ундан фойдаланиш 80-90 фоиздан ошганлигини кузатиш мумкин.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, иқтисодий жиҳатдан энг  самарадор ҳисобланган йўл бу шубҳасиз,  қуёш энергиясидир. Таъкидлаш зарур, шу кунгача электр энергия ишлаб чиқаришда экологик хавф ва хатарлар жиддий эътиборга олинмаган ва миқдор жиҳатидан ҳам баҳоланмаган. Бугун экологик муаммолар ечими долзарб бўлиб турганда бу жараён ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Қуёш энергияси экологик жиҳатдан хавфсиз, нисбатан арзонлиги билан истеъмолга кирди. Ўзбекистонда ҳам сўнгги уч йилда энергетика соҳасига 8 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди. Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайди. Асосийси, сўнгги технологияларни амалиётга татбиқ этишда халқаро тажриба кенг қўлланилмоқда. Масалан, ривожланган хорижий давлатларда биноларни иситишда асосан  қуёш энергиясидан фойдаланилади. Статистика бўйича, бутун жаҳонда  энергияга бўлган эҳтиёж янги ҳосил бўлувчи қувват манбаларининг 4-авлодидан фойдаланишга туртки бўлмоқда. 

Албатта, бу жараёнлар молиявий манбаларсиз амалга ошмайди. Шу боис “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан мижозларга қуёш панеллари сотиб олиш учун қулай ва жозибали бўлган имтиёзли шартларда (Light Green ва Green standart) кредит ажратиш йўлга қўйилди. Бугунги кунгача “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш учун умумий қиймати 47,8 миллиард сўм бўлган 1 087 та кредитлар ажратилди. Жумладан:

  • 928 та жисмоний шахсга 22,8 миллиард сўм истеъмол кредити ажратилиши ҳисобига 2,10 МВт қувватга тенг бўлган қуёш панеллари;
  • 36 та жисмоний шахсларга 0,2 миллиард сўм истеъмол кредити ажратилиши ҳисобига 6,8 минг литр ҳажмлик гелиоколлекторлар;
  • 123 та тадбиркорга 24,9 миллиард сўм кредит ажратиш натижасида 2,94 МВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилди.

Кредит маблағлари марказий банк томонидан тақдим этиладиган имтиёзли ресурслар ҳисобидан ажратилмоқда.        Жорий йил якунига қадар қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштиришга “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан қўшимча равишда 27,1 миллиард сўм кредит ажратиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига қўшимча равишда 11,3 МВт қувватга тенг қайта тикланувчи энергия манбалари яратилади. 

Мутахассисларнинг фикрича, дунё давлатлари табиат ресурсларидан фойдаланишда янги муваффақиятларга  эришмоқда. Сабаби бу саноатнинг ривожланиши халқаро жамоатчилик учун ниҳоятда фойдали. 

Биринчидан, энергия олиш учун табиат имкониятларидан самарали фойдаланиш бўлса, иккинчидан, олинаётган маҳсулот экологик тоза, учинчидан нисбатан арзон ва атроф-муҳитга мутлақо зарарсиз. Лўнда қилиб айтганда, қуёш нурларидан олинаётган энергия инсоният учун  ижобий натижадир. Яна бир муҳим томони қуёш ўрнатиш мосламалари жуда оддий. Улар енгил ўрнатилади ва таъмирланади. Фото ташкил қилувчилари кўп жой эгалламайди. Улар биноларнинг том қисмига ўрнатилади. Бундан ташқари, улар ҳаво очиқ бўлмаган ҳолда ҳам энергия олиш қобилиятига эга.

Масалан, бир тонна кўмир  олиш учун катта харажат талаб этилади. Қолаверса, вақт, одамлар меҳнати ва махсус дастгоҳлар керак бўлади. Қуёш панелларини эса фақат  бир марта ўрнатиш талаб қилинади ва одамлар ёрдамисиз  узлуксиз энергия олиш мумкин. Бу эса турар-жой ва хонадонларни иситиш ҳамда мунтазам электр таъминотидан кўп куч йўқотишга ҳамда пул сарфлашга ҳожат қолдирмайди. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ бу борада республикамиз аҳолиси ва тадбиркорлар учун кредит тақдим этмоқда. Биргина Тошкент шаҳрида айни пайтгача банк мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 10,4 миллиард сўм (шундан банк кредити 6,1 млрд сўм) бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Натижада 2 980 кВт қўшимча қувватларга эга бўлган лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, Шайҳонтоҳур туманида электр ва монтаж ишлари  бўйича хизмат кўрсатадиган “Capital Trade” МЧЖ томонидан 300 кВт қувватга эга бўлган  жами 3 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Мазкур маблағнинг 3 миллиард сўми банк кредити ҳисобланади. 

Шунингдек, енгил автомобилларга сервис хизмати кўрсатаётган "Gradient" MЧЖ томонидан ўз маблағи эвазига 343 кВт қувватга эга бўлган 3 300 миллион сўмлик муқобил энергия манбалари ўрнатилди. Мисолларни узоқ давом эттириш мумкин. Сабаби бугун муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш истагида бўлган юридик ва жисмоний шахслардан иборат банк мижозлари сафи кундан-кунга кўпаймоқда. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ нафақат яшил технологияларни жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш, балки банкнинг ҳудудий бошқармалари ва банк хизматлари марказлари биноларини қуёш панеллари билан жиҳозлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Тошкент шаҳридаги 13 та БХМга 187 миллион сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Бугунги кунда БХМ биноларига жами 
690 кВт га тенг бўлган қуёш панеллари ҳамда 1 та қиймати 9,5 миллион сўмлик қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилган.

“Ўзмиллийбанк” томонидан 2022 йилда банкнинг 13 та филиалига жами 1.4 миллиард сўмлик 130 кВт қувватли, 2023 йилнинг ўтган даврида банкнинг 63 та филиалига жами 134 миллиард сўмлик 1428 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилди.  2023 йилнинг якунига қадар банкнинг 40 та филиалига жами 6.9 миллиард сўмлик 690 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилиши режалаштирилган. Шунингдек, банк томонидан 2023 йилда банкнинг 47 та филиалига жами 887.9 миллион сўмлик 810 дона қуёш энергияси асосида ишлайдиган ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилди. 2023 йилнинг якунига қадар банкнинг 12 та филиалига жами 335 миллион сўмлик 268 дона ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилиши режалаштирилган. 

Хулоса қилиб айтганда, бугун муқобил энергия манбаларидан тўлақонли фойдаланиш ва бу бўйича аҳоли ҳамда тадбиркорларга кенг шароит яратишда “Ўзмиллийбанк” АЖ доимо ҳамкорликка тайёр. Мақсад эса битта – давлат сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиш ҳисобланади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: муқобил энергия иқтисодий барқарорлик кафолати