Аввал хабар берганимиздек, “Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати томонидан Қашқадарё вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Банк билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар билан танишишга қаратилган тадбирнинг иккинчи кунида ҳудудда хизматлар соҳаси ўрганилди.

Бугунги кунда хизмат сервис соҳасининг муҳим тармоғи саналган тиббиёт йўналиши Қашқадарё ҳудудида ҳам ривожланмоқда. Бу аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш самарадорлигини оширмоқда. 

Шаҳрисабз шаҳрида иш бошлаган "NNN DENTAL" стоматология маркази ўтган йилнинг иккинчи ярмида иш бошлаган. Умумий лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этган. Шундан 1,2 миллиард сўм маблағ банк кредити бўлиб клиника замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Ҳозирда марказда 10 дан ортиқ ишчи ўрни мавжуд. Асосийси стоматология хизматларининг барча йўналишларида малакали мутахассислар фаолият юритади. Клиника раҳбари узоқ йиллик тажрибасидан янада самарали фойдаланиш истагида. Шунинг учун банк билан ҳамкорликни давом эттириб, тиббий хизмат тармоғини кенгайтиришни режа қилган. 

Эътиборли жиҳати, бугун вилоятда қатор соҳалар қатори аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши мақсадида ташкил этилган кўнгилочар масканлар сони ва салмоғи ортиб бораётганидир. Хусусан, шаҳрисабзлик тадбиркор томонидан ташкил этилган болалар кўнгилочар дам олиш маскани ҳам шулар жумласидандир. Мазкур дам олиш масканида болажонлар, қолаверса катталар учун ҳам қулай шароит яратилган. Оилавий ҳордиқ чиқариш мақсадида келган ота-оналар яқинлари билан биргаликда овқатланишлари ҳамда болаларини аттракционларда мириқиб ўйнашлари учун ташкил этилган хизматдан фойдаланишлари мумкин. Аслида, туманда бу каби масканларга айни пайтда аҳолининг эҳтиёжи катта. Шу боис тадбиркор бу борада яна янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш пайида. 

Масалан, бинонинг иккинчи қаватида жойлашган эски кинотеатрда ҳозирда реконструкция ишларини олиб бориш учун банкнинг молиявий кўмагидан фойдаланиш истагида. Қолаверса, болалар учун ҳам қўғирчоқ театри ташкил этишни режалаштирмоқда. Асосийси, мазкур хизмат кўрсатиш тармоғида ҳозирда 30 дан зиёд киши иш билан таъминланган.

Таъкидлаш керак, вилоятда кейинги йилларда хусусий таълим ҳам ривожланмоқда. Айниқса, ўқувчиларни Олий таълим ва ихтисослаштирилган мактабларга тайёрлов марказларининг эришган ютуқлари бўйича Ғузор тумани ташаббусни қўлга олган. "HARVARD" ўқув маркази айнан бу борада аҳолининг ишончини қозонган. Шу боис бу марказга нафақат шу ҳудуддан, қўшни туманлардан ҳам ўқувчилар қатнаб ўқийди. Кунига икки босқичда 300 га яқин ўқувчи таълим олиш имкониятига эга. Марказда инглиз тили ва математика фанларидан юқори натижаларга эришган педагоглар машғулотлар олиб боради. 

 –Илгари замонавий ўқув маркази биноси йўқ эди. Шунга қарамай билимга чанқоқ болаларни ўқитиш имконини топишга тўғри келарди, – дейди марказ раҳбари Элёр Бозоров. – Ўтган йили ушбу бино “Ўзмиллийбанк” АЖ  молиявий кўмаги билан қуриб фойдаланишга топширилди. Иккинчи қаватида ўқув маркази ташкил этдик. 

Тадбиркор Асфандиёр Соатов томонидан бунёд этилган мазкур 3 қаватли бинонинг умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм. Шундан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ банк кредитидир. Муассасанинг биринчи қаватида умумий овқатланиш ва қатор хизматлар йўлга қўйилган. Иккинчи қавати ўқув маркази бўлса, учинчи қаватда ихчам меҳмонхона хизмати йўлга қўйилган.

Хулоса қилиб айтганда “Ўзмиллийбанк” АЖ мамлакатимиз иқтисодиёти равнақи учун ўзини масъул деб билади. Бунга журналистлар Қашқадарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида банкнинг молиявий кўмагида ташкил этилган янги лойиҳалар  самаралари мисолида гувоҳ бўлишди. Асосийси, янги ташаббус ва илғор таклифларни қўллаб-қувватлашда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳар доим ҳамкорликка тайёр эканлиги яққол намоён бўлди.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати Қашқадарё вилояти бўйлаб пресс-тур ўтказди