
Бугун ортиқча вақт сарфламасдан, уйда ёки ишда ўтириб, номингизга карта расмийлаштириш эвазига дўконлардан харид қилиш имконини қўлга киритиш мумкинлиги “Ўзмиллийбанк” АЖнинг мижозлар учун яратган яна бир қўшимча қулайлигидир.
Фоизсиз, ортиқча харажатларсиз, комиссияларсиз фақат маҳсулот учун тўлов қилиш имконини берувчи Solfy муддатли тўлов карталари орқали 20 дан ортиқ хизмат турларидан фойдаланиш мумкин. Бунда мижоз ўзига керакли маҳсулотни ҳамкорлар тармоғидан харид қилиши мумкин. Уларнинг сони ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб 4 000 дан ошади ва карта билан бўлиб-бўлиб харид қилиш нақд пулда тўлаганидан фарқ қилмайди. Қўшимча харажатлар йўқ.
Оддий ва ҳалол. Энг асосийси, мижозлар ушбу карталар орқали ҳамкор дўконлардан товар харид қилиши мумкин. Биринчи ва қўшимча тўловларсиз, 20 миллион сўмгача бўлган лимит билан. Харид суммаси тенг қисмларга бўлинади ва сиз харид қилган кундан кейинги ойдан бошлаб ойлик тўловларни амалга ошириш орқали уни қайтарасиз. Қулай ва ортиқча қийинчиликларсиз.
[gallery-15586]
– Solfy муддатли тўлов карталаридан фойдаланишда мижозлар керак бўлган дўконни Solfy мобил иловасида ёки веб-сайтда, шунингдек, дўконлардаги махсус белгилар орқали топишлари мумкин, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Мирзо Улуғбек БХМ бош мутахассиси Азиза Бурҳонова. – Бундан ташқари, мобил иловада доимий равишда бизнинг ҳамкорларимиз томонидан фақат Solfy карта эгалари учун мавжуд бўлган турли акциялар ва чегирмалар ўтказиб борилади.
Solfy картасининг афзалликларидан яна бири кенг ҳамкорлар танлови. Кийим-кечакдан тортиб, маиший техника ва озиқ-овқатгача, ҳатто автохизматлар ва гўзаллик салонлари, шунингдек, авиачипта ҳамда меҳмонхона хизматлари учун ҳам тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд. Асосийси, барча карта хизматлари мутлақо бепул – картани чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, СМС-хабарномалар ва ҳатто картани курьер орқали етказиб бериш хизмати ҳам ташкил этилган. Solfy муддатли тўлов карталарини мобил илова орқали онлайн, ёки мижоз хоҳишига кўра офлайн тарзда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг мижозга қулай бўлган БХМ ёки БХО дан расмийлаштириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Solfy – бу шунчаки тўлов картаси эмас. Бу сизнинг оилавий бюджетингизни мослашувчан тарзда режалаштириш ва ортиқча тўловларсиз харидларни амалга ошириш учун ажойиб имкониятдир.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати