Бугунги рақобат бозори ҳар бир соҳа ва йўналишда ўзига хос ёндашувни талаб этади. Хусусан, банклар тизимида ҳам. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса ўз хизматларини омадли мижозларни танлаб берадиган турли акциялар орқали тақдим этади.

Бу акциялар эса банкнинг мижозлари янгиланиши ва мавжуд банк хизматларидан аҳолининг самарали фойдаланишига имконият яратади. Таъкидлаш керак, халқаро тўлов тизимининг яна бир қулайлиги бўлган VISA карталар бугун аксарият истеъмолчиларнинг талабига айланиб улгурди. “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг мартигача банкнинг VISA халқаро тўлов картаси эгалари ўртасида  ўтказилган Эко-акция ҳам мижозларда мазкур карта орқали тўлов амалиётларини бажаришларида самарали тажриба бўлди.  

Эътиборлиси, мазкур халқаро тўлов картаcи орқали мижозлар дунёнинг турли бурчакларида 24/7 режимида хизматлардан фойдаланиши мумкин. Жумладан, сиз дунё бўйлаб саёҳатга чиқишни режалаштирдингиз. Борадиган давлатингиздан дидингизга мос бўлган меҳмонхонани танладингиз. Энди асосий иш уни олдиндан банд қилиш ва кўнглингизни хотиржам қилишдан иборат.  

Айнан шундай ҳолатда сиз VISA халқаро тўлов тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Сиз хорижга чиқишда нафақат меҳмонхона хизматлари учун, шунингдек, чипталарни буюртма қилишда ҳам қулайликка эга бўласиз. Қолаверса, ушбу тўлов тизими орқали дунёнинг исталган давлатида ишлаб чиқарилган ва сиз буюртма қилган маҳсулотларни онлайн сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, карта бўйича махсус таклифлар ва имтиёзлар тўғрисидаги ахборотлардан доимий равишда хабардор бўлиб борасиз. Шунингдек VISA дастури ҳамкорлари хизматлари учун 5 фоиздан 20 фоизгача чегирмаларга эга бўлиш мумкин. Шу боис ушбу карта дунёнинг 200 тадан ортиқ давлат ва ҳудудларида қабул қилиниб, 2.6 миллиондан ортиқ банкоматларга эга.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ акцияларни ташкил этишда нафақат имконият ва имтиёзлар тўғрисида, шунингдек, мижозларининг саломатлиги тўғрисида ҳам қайғуради. Шу боис Эко-акцияда ғолиб ва совриндорлар учун қўйилган ютуқлар акция талаблари ҳамда шартларига ҳамоҳанг тарзда танланди. Бош соврин учун электромобил қўйилган бўлса, совриндорларга экологик хавфсиз бўлган электромопед, электровелосипед ва гироскутерлар топширилди.  

2021 йилда “Ўзмиллийбанк” АЖ ўзининг 30 йиллиги кенг нишонланди. Асосийси, ушбу сана нафақат банкимиз, қолаверса, унинг мижозлари хотирасида ҳам ажойиб таассурот қолдирди. Банк мижозлари учун кенг миқёсдаги тадбирлар жараёнида "30 йил биргамиз" акциясини  ташкил этди. Мазкур акцияда Миллий мобил иловаси фойдаланувчилари иштирок этди.  

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Ўзмиллийбанк” ҳар доим тараққиёт билан ҳамнафас. Бу эса мижозларга янги қулайликларни тақдим этиш, уларни вақтдан ютиб масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланишлари учун шароит яратишни тақозо этади. “Ўзмиллийбанк” мобил иловаси ҳам мижозлар учун айнан шундай имкониятни тақдим этади. Унда нақд пулсиз тўлов амалиётларини масофадан туриб амалга оширишлари ва банкнинг бошқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.  

Акция давомида Миллий мобил илованинг кенг қамровли хизматлари жалб этилди ва шартлар бўйича самарали фойдаланган мижозлар орасидан ғолиблар танланди. Совринлар учун эса сўнгги русумдаги ноутбук, планшет ва смартфонлар қўйилиб, акция ғолибларига топширилди.  

Эслатиб ўтамиз, акцияларнинг ўтказиш жараёни шаффоф бўлиб, ғолиблар Random.org сервиси ёрдамида Банкнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн-трансляция форматида иштирокчилар ичидан тасодифан танлаш йўли билан аниқланди.  

Албатта, “Ўзмиллийбанк” АЖ бу каби акцияларни ўтказишда доимо фаол ва ўз мижозларини кутилмаган совғалар билан хурсанд қилишда давом этади. Асосийси, мазкур акциялар мижозларимизни банкдаги янгиликлар, мавжуд қулайликлар ва банкнинг янги хизматларидан хабардор бўлишини ҳамда улардан самарали фойдаланишини таъминлашга хизмат қилади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: барча имкониятлар мижозлар учун