Яқинда Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий саҳифаларида энг кўп молиявий фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати маълум қилинган эди. Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2022 йилни 4,34 триллион сўм зарар билан якунлагани қайд этилган.

Ахборот нашрлари, ОАВ ҳамда кенг жамоатчиликда бу борада нотўғри фикр шаклланмаслиги учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати қуйидаги изоҳни маълум қилади:  

"Акциядорлик жамияти 2022 йилни 4,34 триллион сўм зарар билан якунлагани хусусидаги ахборот тўғри бўлиб, бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Гап шундаки, Акциядорлик жамиятининг молиявий фаолияти бўйича асосий даромади — электр энергиясининг ягона хариди ва сотишидан шаклланади. Яъни, ҳисобот бўйича асосий зарарни маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотиш ҳажмига мувофиқ тарзда, 2022 йилдаги фаолият якунига кўра ялпи зарар 4,34 триллион сўмни ташкил этган.  

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ зарар билан ишлашига асосий сабаб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 7-, 10- ва 12-сонли баёнлари билан тасдиқланган тармоқ ички тарифларига асосан, электр энергиясини сотиб олиш (ўртача 388,1 сўм) ва сотиш (ўртача 348,8 сўм) нархлари орасидаги манфий тафовут натижасида ҳар бир кВт•соатдан 39,3 сўм зарар эвазига ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бергани туфайлидир. Яъни, Акциядорлик жамияти электр энергиясини қиммат харид қилиб, арзон сотгани учун зарар кўрган.  

Мисол учун, 2023 йил 1-чорагида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан жами 18,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ўртача ҚҚС билан 426,2 сўмдан харид қилиниб, Ҳудудий электр тармоқ корхоналарига 18,8 миллиард киловатт соат ҳажмда ўртача 405,4 сўмдан сотилган, яъни ҳар бир киловатт соатдан 20,8 сўмдан зарар кўрилган.  

Мухтасар айтганда, Акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун тасдиқланган Бизнес режасида ҳам жорий йилдаги фаолияти зарар билан якунланиши назарда тутилган.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"ЎзМЭТ" АЖ жорий йилдаги фаолиятини ҳам зарар билан якунлайди