Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

O'zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг энг олис  Янгиобод  туманида партиядан Маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар, фаоллар билан партия сайловолди дастурида белгиланган  вазифаларнинг ижросига  қаратилган давра суҳбатлари ташкил этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган йили сайловдан кейин Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида парламент ва Маҳаллий кенгашларга белгилаб берган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  O'zLiDePнинг узоқ муддатли “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.  

Партия етакчиси мазкур вазифалар сайловолди дастуридаги мақсадлар билан муштараклигига, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг ҳудудлардаги ижроси бўйича депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинишига кўмаклашиш ҳам шулар жумласидан эканлигига алоҳида эътибор қаратиб ўтди.  

Сўнгра ишчи гуруҳи аъзолари Янгиобод туманидаги “Бизнесни ривожлантириш” акциядорлик тижорат банкида бўлиб, у ерда маҳаллий тадбиркорлар билан жонли ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Кейинги йилларда туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Бизнесни ривожлантириш” АТБ Янгиобод туман банк хизматлари маркази томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари ва бошқа бизнес режаларни амалга ошириш мақсадида 100 миллион сўмгача гаровсиз, 500 миллион сўмгача гаров таъминоти пасайтирилган шартлар асосида 150 нафар фуқарога 14 миллиард 455 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида тадбиркорлар томонидан 150 та янги иш ўрни  яратилган.  

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган 1600 нафар фуқарога “Бизнесга биринчи қадам”, “Томорқа бизнеси” учун кредитлари ажратиб берилганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.  

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги жонли мулоқотлар чоғида ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, турли йўналишдаги тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган баъзи муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан бевосита янгиободлик ишбиларонларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди ва партия фракцияси аъзолари томонидан бирма-бир қайд этиб борилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари “Баландчақир” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг қувончу ташвишлари, муаммолари билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда МФЙда 500 дан зиёд хонадон бўлиб, уларда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Сўнгги йилларда ушбу маҳаллада томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудуддаги хонадонларнинг 90 тасида иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Мисол учун, Сулаймонқул Нормуҳамедов 30 миллион сўм кредит маблағи олиб,  ўз хонадонида икки сотихлик иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган. Лимон ва мандарин етиштирилаётган ушбу иссиқхонадан хонадон эгалари бир йилда 30-35 миллион сўм соф даромад олмоқда.

Иссиқхонадан мўмайгина даромад олиб, оиласи турмуш фаровонлигини таъминлаётган Намингон қишлоғилик Умарқул Норматов, Пардабой Эшонқуловлар ҳам лимон етиштириш билан шуғулланиб, йилдан-йилга оила бюджетини ошириб боришмоқда.

Қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган тумандаги энг чекка – “Сармиш” маҳалла фуқаролар йиғинида эса асаларичилик ва чорвачилик билан шуғулланувчилар сони борган сари кўпайиб бормоқда. Ана шундайлардан бири  Икром Нурматов бўлиб, у айни пайтда 40 қути асалари парвариш қилиб, бир йилда 1 тоннагача тоза Янгиобод тоғ асали олаётганини, бу соҳанинг ўзига хос сир-асрорларини завқ билан ишчи гуруҳи аъзоларига гапириб берди.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Ғайрат Абдуллаев эса бир неча йиллардан буён, оилавий равишда чорвачилик билан шуғулланиб, оиласи бюджетига даромад олиб келмоқда.

[gallery-21334]

– Юртимизда меҳнат қиламан, даромад орттираман, оиламга, рўзғоримга, дастурхонимга қут-барака олиб кираман, деган одам учун ҳамма шароит бор, – дейди Ғайрат ака Абдуллаев. – Яратган эгам бандасига сендан ҳаракат, мендан барокат, деб айтгани  ҳақиқат эканини ўз ҳаёт тажрибамда кўрдим. Худога шукр, бировдан кам жойимиз йўқ. Рўзғордаги қора қозон қайнаб туриши, фарзандларнинг бировдан кам-кўсти бўлмаслиги учун ишлаш, меҳнат қилиш, ҳаракат қилиш керак. Шунда барака ўз-ўзидан келаверади.

Аҳоли билан самимий ва очиқ  мулоқотлар чоғида ишчи гуруҳ аъзолари янгиободликларни қийнаётган муаммолар, камчиликларни ҳам тинглаб, қайд этиб боришди.

Янгиобод тумани сайловчилари томонидан норасмий самимий суҳбатлар чоғида айтиб ўтилган таклифлар, мулоҳазалар, камчилик ва муаммолар умумлаштирилиб,  уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тузиб олинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O'zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчилар ҳузурида