Ҳуқуқий муносабат

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш борасида кенг-кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида бу амалиёт ўз самарасини бермоқда. Бу борада Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов батафсил тушунтириш берди.    

–Президентимизнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2024 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ажратилади.  

Жумладан, 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилгани ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 миллион сўмгача револьвер асосида берилади.  

Ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида, хусусан, паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона фойдаланиши учун, ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 миллион сўмгача гаровсиз ҳамда 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратилади.  

Бунда чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини сотиб олишга, аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.  

Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзини ўзи банд қилганлар 100 миллион сўмгача кредит олишлари мумкин