Шу кунларда Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида байрам тадбирлари бошланиб кетди. Тўйга тўёна билан, деганларидек жойларда янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда.

Ўзбекистон Миллий боғининг янги қиёфада, қўшимча қулайликларга эга бўлган ҳолда қайта иш бошлагани ҳақидаги хабар ҳамюртларимиз томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 август куни боғда амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Шу ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан самимий суҳбатлашди.

Учрашувдан сўнг бир қатор юртдошларимизни суҳбатга чорладик.

Гавҳар ЗОКИРОВА,
Ўзбекистон халқ артисти:

– Мустақиллик байрами олдидан яхши янгиликлар кўп бўляпти, одам буларни кўриб жуда хурсанд бўлиб кетади. Яқинда Самарқандга бордик. “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиш маросимида  қатнашдик. Кўнглимиз ҳайрат ва ҳаяжонга тўлди. Бу оддий марказ эмас, унинг таркибида таркибида 8 та замонавий меҳмонхона, Конгресс холл бор экан. “Боқий шаҳар” мажмуаси, амфитеатр ва яна кўплаб иншоотларни айтмайсизми?!  Самарқанд таассуротлари, ҳаяжони ҳали босилгани йўқ эди. Президентимиз билан бугунги учрашувдан, Ўзбекистон Миллий боғининг янги қиёфада очилганидан жуда хурсандмиз. Хурсандчиликларимиз хурсандчиликка уланаверсин, илоҳим.

Бу жой ҳаммамизга қадрли, кўп хотиралар бор бу ерда. Боғни сайр қилар эканмиз ўша олдинги руҳни сақлаб қолишга, масканга замонавийликни моҳирлик билан уйғунлаштиришга эришганига гувоҳ бўлдик. Қувонарлиси, дарахтлар кесилишига йўл қўйилмаган, уларни сақлаб қолиш чоралари кўрилган. Шаҳарга сув, серсоя дарахтлар жуда керак. Тўғриси, баъзиларда боғ ҳудудидаги дарахтлар, кўллар нима бўлди деган хавотирли савол ҳам йўқ эмасди. Мана бугун ҳаммаси олдингидан ҳам гўзал бўлиб қайтганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Президентимиз бу ерда аввалгидек мушоиралар, концертлар ўтказиш, яна кинолар олиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Ўйлайманки, энди боғ олдингидан ҳам файзли ва гавжум бўлади.

Гўзал РАҲМОНҚУЛОВА,
Янги ҳаёт туманидаги Иқбол маҳалласи ёшлар етакчиси:

– Боғ жуда чиройли бўлган, меҳмонлар учун қулайликлар жуда кўп. Бу ерни сайр қилиб илҳомланмай илож йўқ. Мен шу туйғуни туйдим. Ёшларнинг бир вакили, ўз маҳалламда ёшлар етакчиси сифатида тенгдошларимни бу ерга чорлаб қоламан. Маҳалламизда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида олиб борилаётган тайёргарликни шу ерда ўтказишни ўйлаяпман. Чунки бу ерда – кенг, салқин жойда, сув бўйида шахмат, шашка, стол тенниси мусобақаларини ўтказиш учун барча шароит бор. Бу ҳам олимпиадага тайёргарлик, ҳам маданий ҳордиқ бўлади.

Зулфия ТОШМАТОВА,
Чилонзор туманидаги Кўркам маҳалласи раиси:

– Бу боғга оила аъзоларимиз, дўстларимиз билан сайрга келишимиз керак. Бу ерга ўрнатилган ҳар бир жиҳоз, ҳар бир буюм кўп ўйлаб, мулоҳаза қилиб ўрнатилган. Эътибор бериб қарасам, олдин учта фантан бўларди, бугун уларнинг сони бешта. Кўлнинг лойқаланмаслиги учун ҳам ўзига хос чоралар кўрилган – махсус қопламалар тўшалибди. Қирғоқлар анча тартибга келтирилгани, чўмилиш ҳавзаси меъёр бўйича ташкил этилгани эътиборга молик. Кўприкларни яхши эслайман, улар анча баланд эди. Бу бизга – кексаларга сал ноқулай эди. Янги кўприклар олдингиларига қараганда анча паст, кенг ва мустаҳкам қилинибди.

Боғ ҳудудида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан охирги йиллар олиб борилган қурилиш ишлари таҳсинга сазовор. Бу жой нафақат кўнгилочар истироҳат боғи, балки маърифат ўчоғига ҳам айланмоқда. Бу ерга келган киши Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, “Magic сity” кўнгилочар маркази билан танишиш имконига эга бўлади.

Бу боғ халқимизга Мустақиллик байрамимизнинг 31 йиллиги олдидан ўзига хос совға бўлди.

Кўпчилик суҳбат асносида бу боғни таъмирлаш ва ободонлаштиришдан аввал унинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлиги ҳақидаги Президентимиз билдирган фикрларини ёдга олди.

ЎзА мухбири
Икром АВВАЛБОЕВ
ёзиб олди.

Носиржон ҲАЙДАРОВ олган суратлар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзида тарих ва бугунни мужассам этган Ўзбекистон Миллий боғи меҳмонларни чорламоқда