2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

 Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий ходимлари, ЎзЭОАВМА Экспертлар кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳри “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

 Кун тартибидан ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналларнинг медиа маҳсулотлар тайёрлашда маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш, оила қадриятларини, халқ анъаналарини кўрсатувлар мазмунига чуқур сингдириш, айниқса, маҳалларада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш  сингари масалалар ўрин олди.

  Йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга берилаётган юксак эътиборни бир қатор информацион ва ижтимоий лойиҳаларда ёритиб келаётганлигини таъкидланди.

 Шу билан бирга бу борада теле ва радио каналларда йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар айтилиб, бу борада бадиий кенгашлар фаолиятини тубдан кучайтириш, масъул ходимларнинг малака ва масъулиятини ошириш борасида ўз таклифларини билдирди.

 Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси кенгаши раиси Р.Калонов, бугунги кунда аҳолининг катта қисми телеканаллардан ахборот олаётганлигини, айниқса нодавлат телеканалларни томоша қилаётганлигини эътироф этди. Шу билан бирга, оилавий муносабатлар ва маиший мавзулардаги айрим  кўрсатувларда халқимиз қадриятларига ва урф-одатларига у қадар мос бўлмаган ҳолатлар акс этаётганлигини таъкидлаб,  бу борада  оилалар мустаҳкамлиги, ажралишларни олдини, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини кучайтириш сингари мавзуларга  эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

“Севимли ТВ” бош муҳаррири Қ.Сайдалиев оилавий муносабатлар ҳақида тайёрланаётган кўрсатувлар жамоатчилик ва мутасадди вазирли ва идоралар масъулларини кўпроқ жалб этиши, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги хусусида ўз фикрларини билдирди.  “ЗЎР ТВ” бош муҳаррири Ф.Юсупова кейинги пайтда “Ёр-ёр” кўрсатувининг ижтимоий мазмунини кўчайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлигини, мамлакатимиз жамоатчилиги ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Т.Қодирова ўз сўзида вазирлик оила ва маҳалла мавзусидаги кўрсатувларда вазирлик экспертлари ва мутахассислари ҳамда мавжуд маълумотлари билан иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб, ЎзЭОАВМАга аъзо барча телерадиоканаллар билан ҳамкорликда янги лойиҳалар яратишга келишиб олинганлигини таъкидлади.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЭОАВМА:медиа маҳсулотлар тайёрлашда маънавий-маърифий масалаларга асосий урғу берилади