АОКАда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев ушбу ташкилот томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Унда айтиб ўтилганидек, “Ўзэнергоинспекция” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2 минг 156 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.  

– 88 миллион 529 минг метр куб табиий газ (132 млрд. 701 млн. сўм) ва 77 миллион 366 минг киловатт-соат электр энергиясидан (82 млрд. 948 млн. сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 миллиард 648 миллион сўм зарар етказилган. Шунингдек, сўнгги икки ойда крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 42 та ҳолат аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 26 миллиард 82 миллион сўм (7 млн. 999 минг киловатт-соат) миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди. Жорий йилнинг шу вақтига қадар истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 484 та маъмурий иш расмийлаштирилди. Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатларнинг 795 таси электр энергияси, 689 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди, – деди Н. Норбобоев.  

Брифингда нефть маҳсулотлари сифатига доир ишлар ҳам сарҳисоб қилинди. Унга кўра, инспекциянинг назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 22 та ҳолатда 131 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинган.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзэнергоинспекция”: давлат манфаатига 215 миллиард 648 миллион сўм миқдорида зарар етган