Бугун бутун дунёда космонавтика жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда ҳам соҳани ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, космик тадқиқотлар йўналишида Рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича “Ўзбеккосмос” агентлигига бир қатор вазифалар юкланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда ушбу вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. 

—Космик суратлар ва қайта ишланган маълумотлар истеъмолчиси бўлган вазирлик ва идоралар 15 тадан ортиб, соҳаларда 20 тадан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди, — дейди “Ўзбеккосмос” агентлиги бўлим бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов. — 10 дан ортиқ геоплатформалар яратилди. Шунингдек, 726 минг км.кв космик суратларни қайта ишлаш орқали геология, ер муносабатлари, экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, сув хўжалиги, сейсмология соҳаларида давлат космик мониторинги амалга оширилди. 

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида 2023 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг космик агентликлари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 250 дан зиёд космик корпорациялар, агентлик ва қўмиталар вакиллари иштирокида “Space Technology Conference STC-2023” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YOWX5NSZtJ4" title="“Oʻzbekkosmos”: Oʻzbekistonda maktab oʻquvchilari uchun “Space camp” lageri tashkil etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган 74-Халқаро Астронавтика Конгрессида (IАС) “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига аъзо бўлди. 

Ўтган йилнинг 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида NАSА билан ҳамкорликда навбатдаги “NASA Space Apps” қўшма хакатони ўтказилди. 

“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан АҚШдаги Колорадо Боулдер ва Айова давлат университетларига 2 нафар талаба таълим олиш учун юборилди. 

Тадбир доирасида келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар, режалар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Жумладан, космик соҳага ёш авлодни қизиқтириш ва космик соҳанинг жозибадорлигини тарғиб қилиш, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун “Space camp” лагерини ташкил этиш ва 80 та 9-15 ёшгача бўлган иқтидорли ўсмирларини ўқитиш мақсад қилинган. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбеккосмос”: Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун “Space camp” лагери ташкил этилади (+видео) 