Умид Бектемиров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилоят бўлимида меҳнат келишуви асосида инспектор вазифасида ишларди. Унинг хизмат вазифасига тўй, кафе, барлар ва бошқа кўнгилочар жойларда лицензиясиз концерт фаолияти билан шуғулланиб келаётган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаб, уларнинг лицензия олиши учун тегишли тартибда маълумотлар тузиш, бу борада мониторинг тадбирларини ўтказиб, лицензиясиз фаолият кўрсатаётган шахсларни огоҳлантиришдан иборат эди. У.Бектемировнинг ўзи мустақил равишда ҳеч қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, фақатгина аниқланган қоидабузарликлар юзасидан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг Фарғона вилоят бўлимига хабар бериш лозим бўларди, холос.

Аммо ўтган йилнинг ноябрь ойида Олтиариқ туманидаги хонадонлардан бирида ўтаётган тўйда хизмат қилёатган маҳаллий хонанда Д.Раҳимовнинг ёнига бориб, ўзини таништиради. Тўйда Д.Раҳимов лицензиясиз мусиқий фаолият билан шуғулланиб келаётганини аниқлаганини, унга 7 кун ичида лицензия олиш учун ҳужжатларни бўлимга тақдим этиши, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Лекин ушбу огоҳлантириш ортида унинг ўз манфаати мавжуд эди.

Эртаси куни улар Олтиариқ тумани марказида учрашганида, У.Бектемиров ўзини гўёки Д.Раҳимовга яхшилик қилмоқчи бўлаётгандек қилиб кўрсатиб, мусиқачилик йўналишида фаолият юритишга рухсат берувчи рухсатнома (лицензия) олиб беришини, бунинг учун бўлим бошлиғига 500 минг сўм ва давлат божига тўлов учун 446 минг сўм миқдорда пул бериши лозимлигини айтиб, уни алдаб, пора беришга далолат қилди.

Бироқ, Д.Раҳимов ҳозирча лицензия олиш учун бундай имконияти йўқлигини, бироз муддат беришини сўраганида У.Бектемиров кўнмади. Хонанда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ариза билан мурожаат этди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Олтиариқ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда У.Бектемиров алдов йўли билан Д.Раҳимовдан Фарғона шаҳар Хўжамағиз маҳалласидаги умумий овқатланиш ошхонасида кимёвий ишлов берилган 950 минг сўм пулларни олган вақтида ушланди ва ушбу пуллар ундан холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди.

Ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, пора беришга далолат қилган У.Бектемировга жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукми билан тегишлича жазо қўлланилди. 1 йил муддатга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходими тамагирлик қилди