Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотидаги фаолиятининг Туркия телеканалларида ёритилиши
Барчиной Мусалламовна ЖУРАЕВА мустақил изланувчи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо давлатлар медиасида Ўзбекистоннинг ташкилотдаги иштироки ва ўрнининг ёритилиши таҳлил қилинган. Хусусан, Туркиянинг “TRT Avaz” ва “TRT Haber” телеканалларида Ўзбекистон мавзусига бағишланган материаллар контент ва мазмун жиҳатидан ўрганилиб, мамлакатнинг ТДТ доирасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва ахборот-медиа ҳамкорлигидаги иштирокига эътибор қаратилган. Шунингдек ТДТнинг замонавий халқаро платформа сифатидаги медиа образи ҳамда уни шакллантиришда Ўзбекистон омилининг аҳамияти очиб берилган.
Таянч сўзлар: Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон, Туркия медиаси, TRT Haber, TRT Avaz, медиадискурс, медиа образ, репрезентация, туркий дунё, интеграция, ахборот ҳамкорлиги, халқаро платформа.