Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси ҳажми 51,4 миллиард долларни ташкил этган.

Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 миллиард долларга (19,8 фоиз) кўпдир. Экспорт йил бошидан 22,9 млрд. долларга (+31,3%), импорт 28,5 млрд долларга (+11,8%) етди. Ташқи савдо тақчиллиги 5,4 миллиард долларни ташкил этди. 

Экспорт таркибида товарлар 75,2 фоизни, шундан саноат товарлари 11,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 7,8 фоизни, кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 5,9 фоизни, минерал ёқилғилар, сурков мойлари ва шунга ўхшаш материаллар 4,4 фоизни ташкил этди. 

Импорт таркибида асосий улушни машиналар ва транспорт ускуналари эгаллайди (33,8%). Саноат товарлари улуши 16,1 фоизни, хизматлар улуши 10 фоизни, кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар улуши 12,6 фоизни ташкил этди. 

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон дунёнинг 200 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширади. Шу билан бирга, ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,9%) ва Россия (16,1%) билан қайд этилди. 

Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 9,7 млрд. долларга етди, шундан 8,45 млрд. доллар товар ва хизматлар импорти, 1,2 млрд. доллар эса Ўзбекистон маҳсулотлари экспортига тўғри келади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан товар айирбошлаш ҳажми 1,7 млрд. долларга ошди. 

Россия билан товар айирбошлаш 509 миллион долларга ошиб, 8,3 миллиард долларни ташкил этди. Россиядан импорт ҳажми 5,43 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 2,8 миллиард долларни ташкил этди. 

Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда, товар айирбошлаш ҳажми 394 миллион долларга ошиб, 3 миллиард долларга етди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8 ойда 51,4 миллиард долларни ташкил этди