Марказий Осиё стартаплари Шимолий Африка IT экотизимига кириш нуқтасига эга бўлди.

Ўзбекистоннинг энг йирик венчур студияси бўлган “Startup Garage” шу ҳафта Марокашда бўлиб ўтган GITEX (Кўрфаз ахборот технологиялари кўргазмаси) Африcа саммитида иштирок этганидан сўнг Шимолий Африкага кенгайди. Бу Шимолий Африкада ўз фаолиятини йўлга қўйган Марказий Осиёдаги биринчи корхона бўлиб, икки минтақа ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ҳамда тадбиркорлар учун янги имкониятлар ва сармояларни очади.

“StartupGarage” – Ўзбекистоннинг барча 14 минтақасидаги стартаплар экотизимини қўллаб-қувватловчи етакчи венчур студияси. Доҳада офис ва Касабланкадаги янги венчур студияси билан унинг халқаро кенгайиши халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзбек тадбиркорлари учун глобал йўлларни очишга қаратилган. Бугунги кунга қадар “Startup Garage” нинг портфелида 150 дан ортиқ стартаплар мавжуд бўлиб, уларнинг 10 дан ортиғи умумий қиймати 2 миллион доллардан ортиқ бўлган ташқи инвестицияларни жалб қилган.

– Ўзбекистоннинг тез ўсиб бораётган стартап экотизими бутун дунёда талаб қилинадиган технологик ечимларни тақдим этмоқда. “Startup Garage” нинг халқаро фаолияти ўзбек стартапларига кўприк вазифасини бажариш ва уларнинг ғояларини жаҳон миқёсига олиб чиқишда ёрдам беришга қаратилган! - деди компания асосчиси Муҳаммад Халил. – GITEX нинг Марокашда ўтказилиши ривожланаётган бозорларда стартап-хабларнинг ўсиб бораётган тенденциясидан далолат беради ва биз Шимолий Африкадаги ҳамкасбларимиз билан ўзаро ҳамкорлик манфаатли бўлишига ишонамиз. “Startup Garage” компаниянинг янги бозорларга кенгайиши Ўзбекистоннинг минтақавий технологик хабга айланиш ғоясига мос келади. Рақамли трансформация ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг кучайиши билан компаниянинг халқаро қамрови мамлакатнинг глобал миқёсда рақобатбардош стартапларни ривожлантиришга бўлган интилишини янада мустаҳкамламоқда.

– Биз ушбу қизиқарли лойиҳани қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз ва “Startup Garage” компания мамлакатнинг энг истиқболли стартаплари учун ишга тушириш майдончасига айланишига ишонамиз. Бу ерда ишлаб чиқилган ғоялар ҳақиқий таъсир кўрсатиш ва Ўзбекистонни инновациялар марказига айлантириш салоҳиятига эга, - дейди "AloqaVentures" компаниянинг бошқарувчи ҳамкори ва “StartupGarage” нинг бош ҳомийси Суҳроб Ғайбуллоев.

Дарвоқе, “Startup Garage” – Ўзбекистондаги биринчи венчур студияси бўлиб, у стартапларга стратегик кўмак бериш, менторлик қилиш ва капиталдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали уларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида фаолият юритаётган бу компания янги авлод тадбиркорларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. “Startup Garage” компанияси Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларига кириб бориш орқали Марказий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасида чегаралараро стартаплар ўсишини, сармоялар жалб этилишини ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг “Startup Garage” компанияси Касабланкадаги янги венчур студияси билан Шимолий Африкада кенгаймоқда