ОИТС касаллиги ҳақида эшитган одам борки, дарров ҳушёр тортади.

Агар танишлари орасида шундай касалликка чалинганлар ҳақида эшитиб қолса, ҳатто у билан қўл бериб саломлашишдан ҳам чўчийди.

Бугунги кунда Республикамизда 45 минг нафар одамлар ОИТС билан яшаб келмоқда. Улардан 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.

Хўш, аслида ОИТСнинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Қандай ҳолатларда юқумлилик хавфи ошади?

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази қошидаги махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонасидан тайёрлаган суҳбатимиз асносида юқоридаги каби саволларимизга жавоб топамиз.

— Шифохонада болалар бўлими ҳам бор экан. Асосан неча ёшли болалар даволанишади?

Нафиса Раҳимова, Юқумли касалликлар шифокори: — Бу ерда болалар чақалоқлигидан қабул қилинади. Ҳозир чақалоқлар жудаям кам. 18 ёшгача бўлган болалар даволанишяпти. 

— ОИТС кўпроқ қандай йўллар орқали юқади?

Фаррух ҲАМРОЕВ, эпидемиолог шифокор:— ОИТС 3 та йўл, жинсий, парентрал ва вертикал йўллар орқали бир одамдан иккинчи одамга юқади.

18 ёшгача бўлган болалар орасида тарқалишида жинсий йўл билан юқиши истисно тариқасида олинади. Чунки болалар ҳали жинсий ҳаётни бошламаганликлари сабабли асосан поринтрал ва вертикал йўл орқали юқади.

Вертикал-ҳомиладорлик вақтида онада ОИТС бўлса, туғиш жараёнида чақалоғига юқтириши мумкин. 

Парентрал-турли хил тиббий ёки нотиббий муолажаларни амалга ошириш вақтида тозаланмаган кесувчи ёки санчувчи жиҳозлар орқали касаллик болаларга юқиши мумкин.

— ОИТСни фарзандига юқтирган ота-оналарда виждонан қийналиш кўп содир бўладими?

Нафиса Раҳимова, шифокор: — Болага қараш сизларни вазифангларга киради, деган тушунча билан бутун масъулиятни бизнинг зиммамизга ташлайдиган ота-оналар ҳам бор. Шифохонага ташлаб кетганидан сўнг боласидан хабар олмайдиганлари ҳам топилади. Ота-она боласининг ҳаётини қийин аҳволда қолдирганини тушунмаганидан кейин бизлар қандай қилиб уларга тарбия беришимиз мумкин? Бу касалликнинг асл негизи тарбияга боғлиқку. Оила муҳитини биз ўзгартира олмаймиз. 

Эркак, яъни отанинг ҳар-хил аёллар билан жинсий алоқада бўлиши туфайли аввал аёлига, сўнгра фарзандларига юқтириш ҳолатлари кўп. Шундай оила бор – 3 та ўғилли, учаласи ҳам отанинг «енгил табиат»лиги туфайли ОИТС билан касалланган. Оила пароканда бўлаётганини айрим эркаклар тушунмайди.

— ОИТСни кўпроқ эркаклар юқтиришига сабаб нимада?

Фаррух ҲАМРОЕВ, шифокор: — Охирги йилларда эркакларни хорижга ишлашга бориб, у ерда нотўғри турмуш тарзига берилиши, яъни жинсий алоқа йўллари орқали ОИТСни юқтириб олиши кўпайган. Улар ватанга, оиласига қайтганларидан сўнг аёлига юқтиришади. Ўзида ОИТС борлигини билмаган аёл фарзандига юқтириш эҳтимоли аниқланмоқда.

— Касалликнинг илк белгилари қандай сезилади?

Нафиса Раҳимова, шифокор: — Касалликни илк белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошланади. Агар ўша ҳолатда ОИТСни аниқлаб олсак, унга қарши курашиш осон бўлади. Аниқланган ҳолатдан кейин ҳам даволанмаса, диспансер назоратида турмаса 5 йилдан сўнг ўзининг ҳар хил оқибатларини сездира бошлайди. 

Иммунитет тушганидан сўнг ҳар хил касалликлар — бирданига озиб кетиш, бесабаб ич кетиш, тез-тез шамоллаш, ўпка яллиғланиши, яъни пневмания, сил касалликлари, ҳар хил герпес тошмалар тошиши мумкин. 

— Ҳозирги кунда шу вирусни юқтириш эҳтимоли кўпроқ қайси соҳада кўпайган?

Фаррух ҲАМРОЕВ, шифокор: — Касалликнинг  юқишида тиббий ва нотиббий муолажалар ҳам аҳамиятга эга. Кесувчи ёки санчувчи жиҳозлар ишлатилиши натижасида юқиш ҳолатлари мавжуд.

Буларга мисол қилиб, гўзаллик салонларида амалга ошириладиган татуаж, татуировка, персилга ўхшаган нотиббий амалиётларни ҳам айтиш мумкин. Бунда бемор одамга ишлатилган кесувчи жиҳоз стирилланмасдан бошқа одамга фойдаланилса, касаллик юқиши учун шароит яратиб беради.

Нафиса Раҳимова, шифокор: — Гўзаллик салонларида ёки стоматологларда гигиенага амал қиладигани ҳам, қилмайдигани ҳам бор. Чунки спирт билан артган билан бу инфекцияни ўлдириб бўлмайди.

— Қайси вилоятларда касаллик кўрсаткичи юқори?

Фаррух ҲАМРОЕВ, шифокор: — Касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сонини кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келади. 

— ОИТС бўлгану аммо касалликни бошқаларга юқтирмаслик учун ҳаракат қилмайдиган, яъни ўзини чегараламайдиган инсонларга нисбатан қандай чоралар қўлланилади?

— Касаллик аниқланган ҳар бир беморга касаллик оқибатлари, уни бошқаларга юқтирмаслик учун соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари ҳақида тавсия берамиз. 

Бундай беморлар соқол, тирноқ олувчи ускуналардан алоҳида фойдаланишлари кераклигини уқтирамиз. Оила аъзолари ва бошқа шахслар бундан фойдаланиши мумкин эмаслигини тушунтирамиз. Лекин бошқа шахсларга қасддан юқтириш ҳолатлари бўлса, унга нисбатан чоралар кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 113-моддасига кўра агар шахс ўзида ОИТС инфекцияси борлигини била-туриб ўзга шахсга касалликни юқтирса ёки юқтириш хавфи остида қолдирса, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган. 

— Касалликнинг юқишига яна қандай омиллар сабаб бўлади?

— Вазирлар маҳкамасининг 365 сонли қарорига кўра барча никоҳланувчи ёшлар мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган. Шу вақтда никоҳланувчи инсонларни беморлар ва соғломлар гуруҳига ажратиб олиш осон бўлади. Лекин сўнгги йилларда қонуний никоҳдан ўтмасдан, шаръий никоҳ орқали, иккинчи, учинчи оила қуриш ҳолатлари ҳам учраб турибди. 

Мисол учун, бева аёл бошқа эркак билан иккинчи, яъни қўшхотинлик тарзида оила қурганида тиббий кўрик натижалари бўлмайди. Уларни ОРВИ статуслари номаълум бўлади. Натижада соғлом одамга беморлардан жинсий йўл билан юқиш ҳолатлари ошиб боряпти. Бу ҳам ОИТСнинг тарқалишига сабаб бўлаётган омиллардан.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/ejB0zUrBS4w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ОИТСга чалиниш кўпаймоқда ёхуд қандай касб ва соҳалар орқали кўпроқ юқиши мумкин? (+Видео)