Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан кенг савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Жорий йилнинг январь-август ойлари давомида ўтказилган таҳлилларга кўра,Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 3,9 млрд долларни ташкил этиб, 15,4 фоизга кўпайди.

Эътиборлиси, жорий йилнинг январь-август ойлари якуни билан Ўзбекистонинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2 482,7 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 736,7 млн. долларга, импорт ҳажми эса 1 746,0 млн долларга, Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 598,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 490,2 млн. долларга, импорт ҳажми эса 108,7 млн долларга етди.

Шунингдек, Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 418,1 млн. долларни, экспорт ҳажми 120,5 млн,  импорт  эса 297,6 млн долларни ташкил этди. Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 352,9 млн. доллар, экспорт ҳажми 293,0 млн. доллар, импорт ҳажми эса 59,8 млн долларга етди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари биланг ташқи савдодаги улуши 15,4 фоизга кўпайди