Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдоси инфографикада (+видео)
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланмоқда.
Ўзбекистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 9 йилда, 2016–2025 йилларда 3,2 бараварга ошиб, 3,5 млрд долларга етди. Шу даврда Ўзбекистоннинг ушбу минтақага экспорти 3 бараварга ўсиб, 2 млрд долларни, импорт эса 4,1 бараварга ошиб, 1,5 млрд долларни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёга экспортида асосий улушни озиқ-овқат маҳсулотлари 976,4 млн доллар, нефт маҳсулотлари 368 млн доллар, транспорт хизматлари 277,8 млн доллар, шунингдек, саноат товарлари 140,5 млн доллар ва кимё маҳсулотлари 134,9 млн доллар ташкил этди.
Жанубий Осиё мамлакатларидан импорт таркибида кимё маҳсулотлари 477,6 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 391,4 млн доллар, машина ва ускуналар 309,1 млн доллар, шунингдек, бошқа товарлар 99 млн доллар ва тайёр маҳсулотлар 67 млн доллар асосий ўрин эгаллади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/soIaaKK0DNQ" title="O`zbekistonning Janubiy Osiyo mamlakatlari bilan savdosi infografikada" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>