Натижа: Ўзбекистонда харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган.

Ўзбекистон статистика агентлиги Жаҳон банки томонидан юритиладиган муҳим халқаро статистик тадбир — “Халқаро таққослаш дастури – 2021” раундида илк бор расман иштирок этди.  

Аввало қайд этиш лозимки, Халқаро таққослаш дастури – дунёнинг деярли барча давлатлари статистика идоралари иштирок этадиган халқаро статистик дастур бўлиб, унинг доирасида валюталар харид қобилияти паритети, ЯИМ ва унинг таркибий қисмларини халқаро даражада ва мамлакатлараро таққослаш ишлари амалга оширилади.

Валюталарнинг харид қобилияти паритети – расмий халқаро ҳисоб-китобларда қўлланиладиган асосий статистик кўрсаткич ҳисобланади.  

Паритет – бу ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Харид қобилияти паритети нуфузли халқаро ташкилотлар – ХВЖ, БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқалар томонидан муҳим расмий қарорларни қабул қилиш жараёнида қўлланилади. Шунга кўра, БМТ қарори билан, Халқаро таққослашлар дастури глобал раунди деб номланган ягона услубий ва ташкилий тизим доирасида дунёнинг барча мамлакатлари учун тегишли маълумотлар тўпланади ва ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

Халқаро таққослаш дастурида қатнашиш доирасида валюталарни харид қилиш қобилияти паритети ва макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш услубий ва амалий жиҳатдан мураккаб жараён ҳисобланиб, маҳсулотлар ва хизматлар нархлари, уларнинг ишлаб чиқарилиши ва фойдаланилиши тўғрисида катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни талаб этади. Бунда, дастурда кўзда тутилган ишларни тўлиқ ҳажмда бажариш учун одатда 3 йил вақт талаб этилади ва у “таққослашлар цикли” деб аталади.

Шу боис 2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Мазкур веб-сайтда ХТД-2021 раунди бўйича услубий маълумотлар билан биргаликда, Дастур натижалари тўғрисида жадвал ва график кўринишида таҳлилий маълумотлар жойлаштирилган.

Мамлакатимизнинг Дастурда расман иштирок этиши натижасида барча ҳисоб-китоблар Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Дастур натижаларига кўра, харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг харид қобилияти паритети бўйича халқаро услубиётга мувофиқ баҳоланиши натижасида:

- мамлакат иқтисодиётини халқаро даражада қиёсийлиги таъминланади;

- жаҳон ҳамжамиятининг республика статистика тизимига ва иқтисодий барқарорлигига бўлган ишонч ва эътибори ошади;

- статистик кўрсаткичлар сифати янада ошади.

“Ҳозирги кунда Статистика агентлиги томонидан Халқаро таққослаш дастурининг 2024 йилдаги раундида Ўзбекистон Республикасининг муносиб иштироки юзасидан Тошкент шаҳрида танлаб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида барча товар ва хизматлар нархларининг статистик кузатувлари олиб борилмоқда”, — дея хабар берди Ўзбекистон Статистика агентлиги.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг «Халқаро таққослаш дастури»даги натижалари эълон қилинди