“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Халқаро оила куни арафасида никоҳ ва оилавий муносабатларнинг энг долзарб масалалари, мавжуд оилавий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказди.

Ўтказилган сўровларда республикамизнинг барча ҳудудлари, шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи, турли соҳа ва тармоқларда банд бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар иштирок этди.

Маълумки, 15 май бутун дунёда 1993 йилдан буён Халқаро оила куни сифатида нишонлаб келинади. Мазкур сана БМТ томонидан тасдиқланган бўлиб, ҳар йили маълум бир ном остида турли тарғибот тадбирлари уюштирилади.  

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида маънавий-ахлоқий асослар ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшларни никоҳ ва оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилалардаги низоли вазиятлар ва ажримларнинг олдини олиш борасида ягона давлат сиёсати амалга оширилмоқда.

Оила-никоҳ муносабатлари ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, миллий қадриятларга асосланган, халқаро ҳуқуқ нормалари ва талабларига жавоб берадиган қонунчилик базаси узлуксиз такомиллаштирилмоқда.  

«Фуқароларнинг оила ҳақидаги фикри: қарашлар, ўзаро муносабатлар, йўналишлар» мавзусидаги тадқиқот доирасида ўзбекистонликлар оиласи ҳаётининг турли жиҳатлари оила ҳаётий циклининг ўзига хос хусусиятларини ва оиланинг мавжуд бўлишини тавсифловчи эҳтимолий қийинчиликлар ва муаммолар  ҳисобга олинган ҳолда ўрганилди.  

Ўтказилган тадқиқот фуқароларнинг бўлажак турмуш ўртоғини танлаш ва оила қуриш мезонларига бўлган муносабатини аниқлаб берди.

Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар молиявий мустақиллик, оила учун алоҳида доимий уй-жойнинг мавжудлиги ва бўлажак эр-хотиннинг жисмоний саломатлигини оила қуришнинг асосий шартлари, деб ҳисоблайдилар.

Аксарият респондентлар (76,5 фоиз) ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Бунда ўзбекистонликларнинг фикрига кўра, тайёргарлик жараёнида асосий ролни ёшларнинг ота-оналари ўйнаши лозим.

Тадқиқот натижалари фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги никоҳни тузишда ФҲДЁда рўйхатга олиш тартиб-таомилини мажбурий, деб ҳисоблашини кўрсатди (97,1 фоиз). Мазкур кўрсаткич барқарор бўлиб, бир неча йилдан бери шу даражада турибди. Респондентларнинг кўпчилиги никоҳга киришда «никоҳ» диний тўй маросимини ёки черковда никоҳлаш маросимини ўтказиш зарур, деб ҳисоблайдилар (98,5 фоиз). Ўзбекистонликлар тиббий кўрикдан ўтиш (95,6 фоиз) ва никоҳ шартномасининг имзоланишини (55,9 фоиз) ҳам никоҳ тузиш тартиб-таомилининг муҳим шартлари, деб ҳисоблайдилар.

Сўров натижаларининг кўрсатишича, (41,2 фоиз) иштирокчиларнинг оилаларида низо ва жанжаллар бўлиб туради. Фуқароларнинг фикрига кўра, қуйидагилар сўнгги йилларда оилавий можаролар юзага келишининг асосий сабаблари ҳисобланади: оила аъзолари ўртасидаги ўзаро тушунмовчилик; моддий қийинчиликлар; ўзининг оилавий мажбуриятларига масъулиятсиз муносабатда бўлиш; эр-хотиндан бирининг ўз ҳукмини ўтказишга, сўзсиз бўйсундиришга эришишга интилиши; бошқа оила аъзоларининг манфаатлари ва фикрини инобатга олмаслик; оила аъзоларининг бир-бирига бефарқлиги; эр-хотиндан бирининг спиртли ичимликларга ружу қўйиши; оиланинг бирон-бир  аъзоси касаллиги ва шулар билан боғлиқ муаммолар.

Сўров иштирокчиларининг аксарияти эр томонидан хотинга нисбатан жисмоний куч ишлатилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бироқ ўзбекистонликларнинг жамоатчилик фикрида хавотирли тенденция ҳам кузатилади: 10,3 фоиз респондентлар айрим ҳолларда куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Респондентлар ушбу қисмининг фикрига кўра, аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда жисмоний зўравонлик ҳолатига йўл қўйиш мумкин. Респондентларнинг фикрича, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш (23,5 фоиз), ўзаро тушунмовчилик (22,1 фоиз) ва моддий қийинчиликлар (20,6 фоиз) аёлга нисбатан жисмоний зўравонлик намоён бўлишининг сабаблари ҳисобланади.

«Эрта никоҳлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри» мавзусидаги тадқиқот ўзбекистонликларнинг мазкур воқеликка муносабати билан боғлиқ масалаларни ўрганиш имконини берди. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 18 ёш – эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам қонун билан белгиланган никоҳ ёши эканлигидан хабардорлиги ўртача даражада ифодаланди.

Ўзбекистонликлар 21-25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисоблашади. Бошқача айтганда, респондентларнинг фикрига кўра, ёшларнинг никоҳга кириш вақтини кечиктиришлари уларга маълумот олиш ёки касб-ҳунар эгаллаш, моддий мустақил бўлишга имкон беради.

Телефон сўрови, умуман олганда, эрта никоҳ одатда эрта ёш орқали аниқланиши ҳақидаги тўғри тасаввурни аниқлаб берди. Айни пайтда респондентларнинг 18 ёш ҳам қизлар, ҳам йигитлар томонидан никоҳ тузилиши учун эрта ёш ҳисобланишига ишончлари комил.

Респондентларнинг фикрига кўра, аёл учун эрта никоҳга кириш ва бунинг натижасида барвақт ҳомиладорлик ва туғиш унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, жумладан, қизларга ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиши учун имкониятлар ва таълим олишни чеклайди.

Ўтказилган сўров эрта никоҳлар сабабларини аниқлаш имконини берди. Улар орасида: ота-оналарнинг ўз фарзандлари оилавий ҳаётини тезроқ йўлга қўйишга интилиши (48,1 фоиз), лозим даражадаги тарбиянинг мавжуд эмаслиги ва ёшларнинг репродуктив саломатлик масалаларида саводсизлиги (25,9 фоиз), фойдали никоҳ ҳисобидан ўзининг моддий аҳволини ўнглаш истаги (22,5 фоиз), режалаштирилмаган ҳомиладорлик (15,2 фоиз) ва ҳоказолар бор.

Ўзбекистонликлар эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатишди: эҳтимолий ажримлар (49,6 фоиз), хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги ва болалар саломатлигига салбий таъсир (44,8 фоиз), эҳтимолий маиший зўравонлик (19,5 фоиз) ва ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиш имкониятига салбий таъсир (17,5 фоиз).

«Оилавий ажримлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида ўзбекистонликларнинг фикри» мавзусидаги тадқиқот фуқароларнинг ушбу муаммо ҳақида, респондентларнинг ёши, маълумоти даражаси ва жинсига қараб ажримга бўлган муносабатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги фикрларини аниқлаш имконини берди. Сўров кўрсатганидек, жинси, ёши, маълумоти даражаси ва бандлик соҳасидан қатъий назар, сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги (81,3 фоиз) ажрим – бу оила, жамият ҳаётидаги салбий ҳолат, деб ҳисоблайди.

Тадқиқот давомида унинг иштирокчиларининг таъкидлашларича, қадриятлар, шахсий ва руҳий-физиологик хусусиятларнинг энг мақбул тарзда уйғунлашувига асосланиб, эр-хотин феъл-атворларининг бир-бирига мослиги, уларнинг ўзаро муносабатларни ўрнатиш, сақлаш ва узоқ вақт давомида сақлаб туриш қобилияти никоҳ мустаҳкамлигининг асосий гарови ҳисобланади.

Тадқиқот эр-хотиннинг никоҳгача бир-бирини танишлиги даври муддати оиланинг мустаҳкамлигига таъсир кўрсатишини аниқлаб берди. Эр-хотиннинг никоҳгача танишлигининг қисқа муддати бўлажак эр-хотинда бир-бирлари ҳақида ҳар бирининг ҳақиқий фазилатларига мос келмайдиган янглиш тасаввурларни ҳосил қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда, сўров натижалари кўрсатганидек, бўлажак эр-хотиннинг никоҳгача бир-бирига таниш бўлишининг бир йилдан кам – қисқа  муддати етарли, деган қараш мавжуд, бу оиланинг мустаҳкамлигига путур етказувчи омиллардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотда аниқланишича, респондентлар орасида турмуш ўртоғини ота-оналарнинг бевосита иштирокида танлаш усули кенг тарқалган. Бунда ота-онанинг фикри ўғли ёки қизининг турмуш ўртоғини танлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Кўплаб ёшлар учун бу нормa ҳисобланади, чунки оила қуришнинг мазкур усули ота-онага ҳурмат, уларнинг ҳаётий тажрибасига ишониш, бахтли мустаҳкам оила қуришга ёрдам бериш истагига асосланган. Иккинчи томондан, оила қуришнинг ушбу усули оиланинг мустаҳкамлигига путур етказиши мумкин ва баъзан ажримга олиб келади. Бу эр-хотин ўртасида муҳаббат ва ўзаро боғлиқлик ҳисси пайдо бўлмаган ҳолларда юз беради. Ҳозирги шароитда ёшларда никоҳнинг сифатига бўлган талаблар ошган, энди улар севмаган одам билан оилавий бахтсиз яшашни хоҳлашмайди ва яшай олишмайди ва бундай никоҳни бузишни афзал кўришади.

49,7 фоиз сўров иштирокчиларининг фикрига кўра, оила институти барқарорлиги пасайишининг асосий сабабларидан бири шундан иборатки, замонавий ёшлар оилавий ҳаётга тайёр бўлмаган ҳолда: маънавий етукликка эришмасдан, тугалланган маълумотга, касб-ҳунарга, алоҳида уй-жой ва оилани таъминлаш учун етарли миқдордаги иш ҳақига эга бўлмай туриб никоҳга кирадилар.

Сўров глобаллашув ва оммавий маданият оила институти барқарорлиги пасайишининг омили эканлигини аниқлаб берди (24,0 фоиз). Улар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларнинг дунёқарашига, қадриятлари ва қарашларига таъсир кўрсатади, барқарор оила қуриш қобилиятини пасайтиради.

Сўров натижаларига кўра, 45 ёшдан катта респондентларнинг аксарияти ота-оналарнинг ёш оиланинг ҳаётига аралашуви унинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради, деган фикрга қўшилади. Бўй етган фарзандларнинг ота-оналари бўлган фуқаролар оиланинг ички ҳаётига аралашиши жоиз, бу ёш эр-хотинга хатоларга йўл қўймасликка ва  фарзандлар никоҳининг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар. Ёшларнинг каттагина қисми қарама-қарши фикрда: 18-24 ёшдаги ҳар иккинчи респондентнинг фикрича (50 фоиз), ота-оналарнинг аралашуви салбий омил ҳисобланади, оиланинг мустаҳкамлигига путур етказади ва эр-хотин ўртасидаги можароларга олиб келади. 20,9 фоиз сўров иштирокчиларининг фикрига кўра, бундай аралашув – оилавий ажримларнинг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади.

Сўров оиладаги ажримларнинг энг кенг тарқалган сабабларини аниқлаб берди: эр-хотин феъл-атворларининг мос келмаслиги (41,2 фоиз) ва оиладаги моддий муаммолар (40,4 фоиз).  

Бепуштлик – 12,6 фоиз респондентларнинг фикрига кўра, никоҳ бузилишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Фарзанд кўролмаслик – бу оила учун жиддий муаммо ва фарзанд кўришга интилаётган турмуш ўртоғи, эркак ва аёл, агар оилада узоқ вақт мобайнида фарзанд бўлмаса, ажрашиш учун ариза бериши мумкин.    

Тадқиқот натижаларига кўра, аёл эри томонидан зўравонликка дучор этилгач, никоҳни сақлаб қолиш учун юзага келган вазиятга тоқат қилиши, дадил ва кескин ҳаракатлар қилмаслиги керак қабилидаги қараш туфайли оиладаги зўравонлик кўп ҳолларда эр-хотин ўртасидаги ажримга олиб келмайди. Шундай бўлса-да, 12,2 фоиз респондентлар оиладаги зўравонликни оила бузилишининг кенг тарқалган сабаби, деб ҳисоблайди.

Тадқиқот эр билан хотин ўртасидаги можароларнинг охирги вақтда пайдо бўлиб, баъзи ҳолларда ажримга олиб келадиган анча замонавий манбасини аниқлаб берди – бу ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиш бўлиб, у кўп вақт ва эътиборни олади ҳамда рашкни қўзғатади (12,2 фоиз).

Тадқиқот натижаларига кўра, оила таназзулга юз тутган вазиятда никоҳни сақлаб қолишнинг энг муҳим омили – бу фарзандларнинг мавжудлиги (37,8 фоиз). Шу билан бирга, сўров шуни кўрсатдики, фарзандларнинг мавжудлиги эр-хотинни никоҳни бекор қилишдан тўхтатиши мумкин, лекин уларни ажрашиш тўғрисидаги қарорга олиб келган муаммоларни бартараф этмайди. Агар оилада чуқур, ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар бўлса, у ҳолда никоҳни болалар учун сақлаб қолиб, эр-хотин яна эски муаммоларга дуч келишади ва оила ўша беқарорлигича қолади.

Тадқиқотда аниқланишича, жамоатчилик фикрида оилада қандай муаммолар мавжуд бўлмасин, эр-хотин никоҳни бекор қилмаслиги керак, деган фикр устуворлик қилади. Оилани сақлаб қолиш ва фарзандларни тарбиялаш учун улар бир-бирига тоқат қилиб, юзага келган вазиятга кўникишлари лозим: ушбу фикрга 64,3 фоиз респондентлар, эркаклар ва аёллар тенг даражада қўшилишади. Респондентларнинг тахминан чорак қисми (25,2 фоиз) баъзи ҳолларда ажрашиш ягона йўлдир, бошқа ҳолатларда эр-хотин оилани сақлаб қолиш учун курашишлари керак, деб ҳисоблайди. Бундай нуқтаи назар кўпроқ ёшларга хосдир.

Тадқиқот иштирокчилари (51,3 фоиз) никоҳни бекор қилиш тартиб-қоидаларининг мураккаблиги ажримларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ўзини оқлайди, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг таъкидлашларича, ўртасидаги зиддиятлар унчалик чуқур ва муросасиз бўлмаган эр-хотинни бундай жараён ажримдан тўхтатиши мумкин. 13 фоиз респондентларнинг фикрига кўра, ажримнинг мураккаб тартиб-қоидалари соддалаштирилиши керак, чунки юқори миқдордаги бож ва бюрократик чўзишлар оилани сақлаб қола олмайди, балки фақат шусиз ҳам руҳий жиҳатдан оғир бўлган ажрим жараёнини янада машаққатли қилади.

Сўровда аёл ажримдан кейин дуч келадиган энг кескин муаммолар аниқланди: моддий муаммолар (47 фоиз), уй-жой муаммоси (21,3 фоиз), тўлиқсиз оилада болаларни тарбиялашнинг мураккаблиги (28,7 фоиз), бошқа фуқаролар томонидан билдириладиган салбий муносабат (44,8 фоиз).

Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг оилавий ажримларга нисбатан салбий муносабати, аввало, унинг фарзандлар учун оғир оқибатлари билан боғлиқ. Агар ажрашган эр-хотиннинг фарзанди бўлмаса, фуқаролар никоҳнинг бекор қилинишига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлишади.

Умуман олганда, тадқиқот натижалари кўрсатганидек, оила ўзбекистонликлар учун асосий ҳаётий қадрият бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг тасаввурида мамлакатимизда оиланинг ўзига хос фазилатлари – меҳмондўстлик, меҳнатсеварлик, болаларга муҳаббат, катта авлоднинг юқори нуфузи, оила аъзолари ўртасидаги муҳаббат ва маънавий яқинлик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро тушуниш туйғусига қурилган муносабатлардир.

Сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар оиланинг жамиятдаги роли ва аҳамиятини оширади, оилалар фаровонлигини мустаҳкамлашга ва ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади, деган фикрга қўшиладилар.

"Ижтимоий фикр" маркази маълумотлари асосида  ЎзА мухбири

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонликлар 21-25 ёшни оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисоблашади