Сеулда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва “KBS” марказий телеканали томонидан ташкил этилган “Quiz on Korea 2024” корейс тили ва маданияти халқаро танлови бўлиб ўтди. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган мазкур тадбирда бу гал мамлакатимиз шарафини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси Моҳира Эргашева муносиб ҳимоя қилди.

21 давлатдан келиб Шарқнинг ўзига хос ушбу диёри тарихи, иқтисодиёти, ижтимоий тузуми, тили ва маданияти соҳасидаги билимини синовдан ўтказган истеъдодли талабалар орасида Ўзбекистон вакили ғолибликка эришди.

13-бор ўтказилган мазкур анжуман халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшиши билан аҳамиятли.

Қайд этиш жоиз, биз ушбу нуфузли танловдаги муваффақиятларимиз билан фахрлансак арзийди. Моҳира Эргашеванинг натижасидан сўнг совриндорлар сафидан жой эгаллаган ўзбекистонлик талабалар сони уч нафарга етди. 2012 йил Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Ҳулкар Эрдонова, 2022 йил эса Корея жамғармаси стипендияси дастури лойиҳа координатори Саъдулла Ибрагимов ҳам Аввалроқ бош мукофотни қўлга киритган.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик талаба – корейс тили халқаро танлови ғолиби