Ўзбекистонлик паҳлавонлар жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида тош кўтариш бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки кунларида мамлакатимиз паҳлавонлари 17 та медаллар шодасига сазовор бўлди.
24 тага яқин давлатдан 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этаётган муросасиз баҳсларда Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш миллий терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чемпионатнинг дастлабки кунларида ўтказилган тош кўтаришнинг бир қатор йўналишларида кечган мусобақаларда Х. Саидназаров, А. Аҳмаджонов, Ж. Менглиев, Ш. Содиқов, Б. Атақулов, М. Суннатов, М. Ҳамдамов каби мамлакатимизнинг бир қатор спортчилари олтин медалларни қўлга киритди.
Ортда қолган икки кунлик курашлар сарҳисобига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 14 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди.
Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА