Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабининг 11-"Ж" синф ўқувчиси Абдулаҳад Турғуналиев муддатидан олдин бир йўла АҚШнинг нуфузли 44 та олий таълим муассасасига имтиёзли ўқишга қабул қилинадиган бўлди ва 3 миллион 148 минг 315 доллар миқдоридаги грант соҳибига айланди.
Қувонарлиси, Абдулаҳад математика ва инглиз тили фанлари бўйича 1370 балл тўплаб, халқаро САТ сертификатини қўлга киритди. Инглиз тилидан 7,5 балл жамғариб, IELTS сертификатига сазовор бўлди.
Айни пайтда битирувчи Абдулаҳад Турғуналиев ҳамда унинг устозлари, ота-онаси ва барча яқинларининг қувончи чексиз. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Н.Усмонова, ЎзА