Мамлакатимизда илм-фан соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли кўплаб олимларимиз ўз соҳаси ва йўналиши бўйича илмий ютуқларга эришмоқда.

Бу борада мамлакатимиз олимларини халқаро мукофотларга сазовор бўлаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. 2018 йилда техника фанлари доктори Фарҳодбек Умаров Евро-Осиё кончилик фанлари академиясининг энг ёш академиги сифатида эътироф этилган эди.

Олий таълим соҳасидаги кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳам нуфузи ошмоқда. Хусусан, ўзбекистонлик олим “МИСИС”нинг Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори Фарҳодбек Умаров Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг нуфузли мукофоти билан тақдирланди.

Олим “Таълим ва фан-техника тараққиёти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун” ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу медаль илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни, нанотехнологияларни, шунингдек, фан ва юқори технологиялар марказларини, интеллектуал мулкни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олимларга берилади.

Фан ва технология университетининг “МИСИС” маданият саройида бўлиб ўтган тақдирлаш тадбири давомида филиал жамоаси эришган ютуқлари қайд этилди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик олим таълим, фан-техника соҳасига қўшган ҳиссаси учун эътироф этилди