Шу кунларда Хитой Тайпейида миллий спортимиз кураш бўйича шарқий ва жануби-шарқий Осиё мамлакатлари кураш мутахассислари учун семинар машғулотлари ўтказилмоқда.
Шарқий ва жануби-шарқий Осиё ҳудудида жойлашган мамлакатларнинг 30 нафардан зиёд кураш мутахассислари қатнашаётган семинар машғулотларини Халқаро кураш институти экспертлари, ўзбекистонлик тажрибали кураш мураббийлари Ризамат Солиев ва Олим Равшанов ҳамда Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Реза Носсири “Кураш усул” дастури асосида олиб бормоқда.


Назарий ва амалий машғулотлар тингловчиларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бу, миллий спортимиз курашнинг халқаро ривожи йўлида муҳим аҳамият касб этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА