Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган “NURHAS” каратэ маркази тарбияланувчилари 13 та медаллар шодасини қўлга киритиб, умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатларининг 300 нафарга яқин шинкиокушинкай каратэчилари қатнашган мусобақалар давомида турли ёш ва вазн тоифаларида Мутал Назаров мураббийлигидаги “NURHAS” каратэ маркази тарбияланувчиларидан Рухшона Ҳамроева, Муҳаммадали Назаров, Муҳаммадсодиқ Бекулбеков, Олег Магдюк, Темур Эркинов, Мадина Рўзимова, Саида Рисқулова, Лайло Давронова, Одилбек Олимбоев,  Достонбек Шарипов шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади.  

Душанбе турнирида 10 та олтин, 3 та кумуш медалига сазовор бўлган юртимиз шинкиокушинкай каратэчилари энди 27-29 июнь кунлари Қозоғистон пойтахтида 30 га яқин давлат спортчилари ўртасида ўтказиладиган “Аstana Open-2025” турнирида иштирок этиши кутилмоқда.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик каратэчилар Душанбеда кучлилар қаторидан жой эгаллади