Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
-92 кг. вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шерзод Поёнов финал беллашувида азалий рақиби қозоғистонлик Камил Куруглиев билан рўбарў келди.

Мураккаб ва ўзига хос руҳий босим остида кечган курашда ҳамюртимиз рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди.
-65 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган терма жамоамиз аъзоси Санжарбек Рустамбеков жаҳон чемпионатининг 1/4 финал босқичида япониялик Реажи Учидага имкониятни бой бериб, кучли ўнликдан жой олди.

Бугун, 20 август куни аёллар курашида саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.
Дунёнинг энг кучли 650 нафарга яқин эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакилларини жамлаган жаҳон чемпионати 24 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА