Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича якунланган Европа очиқ кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Кеча халқаро турнирнинг сўнгги кунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси - Шукуржон Аминова, Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоев бронза медаллари учун беллашувларда иштирок этди.

13 ойлик катта танаффусдан кейин нуфузли турнирларда иштирокини бошлаган Давлат Бобонов -90 килограмм оғирликдаги саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказди.

Бироқ, 3-ўрин учун кечган шиддатли курашда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар ўртасида Европа чемпионати ғолиблигига эришган чехиялик 22 ёшли Адам Копэцкийга очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва 5-ўрин билан кифояланди.

Терма жамоамиз аъзоси Шукуржон Аминова -57 килограмм вазнда бронза медали учун кечган беллашувда Швейцария терма жамоаси аъзоси Бинта Ндиаени мағлубиятга учратди.

+100 кг вазнда ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Музаффарбек Тўрабоев бронза медали йўлидаги беллашувда мезбонлар вакили Ян Масекни иппон баҳоси эвазига мағлуб этди.

Умумжамоа ҳисобида 35 та давлат орасида 6 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини жамғарган Франция терма жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, Озарбайжон (2-1-4), Туркия (2-1-0), Украина (1-2-1) жамоалари кейинги поғоналарни банд этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ёш дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродовнинг олтин, Ирисхон Қурбонбоева, Шукуржон Аминова ва Музаффарбек Тўрабоевнинг бронзаси ҳисобига 5-қатордан жой эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа очиқ кубогида умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади