Тошкентда “Seeds for the Future” таълим дастурининг навбатдаги босқичи расман бошланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, IT-таълим ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда дастурнинг аввалги иштирокчилари қатнашди.

Унда сўзга чиққан Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори Азамат Эшонқулов ёшларнинг рақамли соҳадаги интилишларини юқори баҳолади. 

–Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни юксалтириш жараёнлари тезлашди. Бу эса малакали IT мутахассисларга бўлган талабни янада оширмоқда. Ёшларнинг билим даражаси, янгича фикрлаши ва глобал таълим ташаббусларда иштирокидан мамнунмиз. “Seeds for the Future” каби платформалар мамлакатимиз учун рақамли кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди у. 

Қайд этилганидек, “Seeds for the Future” дастури рақамли технологияларга қизиқиши юқори бўлган иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро таълим ташаббусидир. 2008 йилдан буён лойиҳа 142 мамлакатдан 19 мингдан ортиқ талабани қамраб олган бўлиб, 500 дан зиёд университет билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тадбирда маълум қилинганидек, бу йилги дастурда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг олти олий таълим муассасасидан сараланган 10 нафар талаба жорий йилнинг 19-25 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро ўқув дастурига йўлланма олди.

Бир ҳафталик дастур доирасида 19 мамлакатдан 150 нафар иштирокчи сунъий интеллект, 5G алоқа тизимлари, булутли технологиялар ва АКТнинг замонавий йўналишлари бўйича тренингларда иштирок этади. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик 10 нафар талаба Хитойда сунъий интеллект ва 5G бўйича малака оширмоқда