Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга 660 минг доза COVID-19га қарши COVISHIELD вакцинаси келтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига Ҳиндистон давлатидан COVAX дастури орқали умумий нархи 1 миллион 980 минг долларлик 660 минг доза COVID-19га қарши COVISHIELD вакцинаси юборилмоқда.

ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан муравват ёрдами сифатида юборилаётган ушбу юк бугун – 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси соат 01-55 да (Тошкент вақти билан) Тошкент Халқаро аэропортига етиб келади.  

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланади.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА