Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форуми барча соҳалар сингари тиббиёт йўналишида ҳам манфаатли келишув ва самарали мулоқотларга бой бўлди.

Форум доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Франциянинг “Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан музокара олиб борди.

Қайд этиш лозимки, “Boehringer Ingelheim” компанияси жаҳоннинг илғор биофармацевтика компанияларидан бири бўлиб, компанияда респиратор, юрак-қон томир ва онкологик хасталиклар, паркинсон касаллиги, ОИВ, тромбоэмболиялар, серебровасксуляр касаллик, қандли диабет ва гепатит каби касалликларни даволашга мўлжалланган инновацион дори воситаларини шартнома асосида ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган.

Музокара жараёнида ўзбекистонлик фармацевтика вакилларининг “Boehringer Ingelheim” компаниясида илмий тадқиқот амалиётларини ўтказиш, компанияда ишлаб чиқариладиган дори воситаларини маҳаллийлаштириш имкониятлари тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, Франциянинг “Airbus Helicopters” компанияси вакиллари билан учрашувдамамлакатимизда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш хусусида сўз борди. Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизими учун Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишга келишилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизимига 10 та вертолёт олинади