Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Латвия Республикаси Олий аудит органи раҳбари Эдгарс Кочагинс ташриф буюрди.

Сенат раиси Танзила Норбоева  билан учрашувда давлат аудити соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, замонавий аудит ёндашувларини татбиқ этиш ҳамда ахборотга асосланган бошқарув амалиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекситон Ҳисоб палатаси ва Латвия Олий аудит органи ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви амалий натижа бераётгани, жумладан, қўшма ўқув тадбирлари ва тажриба алмашиш фаоллашгани таъкидланди. 

Латвияда давлат аудити хизмати ҳамда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси парламент билан яқин ҳамкорликда ишлаши, мунтазам ҳисоботлар тақдим этиши ва тегишли қўмиталар мажлисларида иштирок этиши қайд этилди.

Э.Кочагинс Латвияда асосий эътибор самарадорлик ва мувофиқлик аудитларига қаратилгани ҳамда барқарор бошқарув тизими туфайли молиявий аудитларга эҳтиёж камайганини айтиб ўтди. Давлат аудити тавсияларидан бюджет жараёнида фойдаланиш амалиёти, ҳар йили бюджет даромадларини ошириш ёки харажатларни қисқартиришга хизмат қиладиган тавсиялар бўйича махсус маълумот тайёрланиши ва унинг ҳукумат ҳамда парламент томонидан қарорлар қабул қилишда қўлланилиши таъкидланди.

Латвия томони Ўзбекистонда стратегик бошқарув, мониторинг ва баҳолаш тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Data-based governance тамойилларига ўтиш давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда муҳим қадам экани таъкидланди.

Давлат дастурлари натижаларини таҳлил қилиш ва ахборот тизимларини интеграция қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Самарадорлик аудитлари, хатарларни баҳолаш ва ички аудиторлар билан ҳамкорлик амалиёти бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

                                                     Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги стратегик бошқарув, мониторинг ва баҳолаш тизимлари ислоҳотлари юқори баҳоланди