Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директорининг ўринбосари Беате Андрес билан учрашди.

Унда муносиб меҳнат бўйича 2021 - 2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш, Халқаро меҳнат ташкилотининг муҳим конвенцияларини ратификация қилиш, халқаро стандартларни миллий амалиётга кенг татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврга мамлакат дастурини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, уч томонлама миллий ҳамкорларнинг, давлат меҳнат инспекторларининг касбий малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга жорий этиш борасидаги ишлар юқори баҳоланди