“Чорвоқ” сув омбори табиий гўзалликлари, тоза ҳавоси ва дам олиш имкониятлари билан машҳур ҳудуд. У Тянь-Шань тоғ тизмаси етакларида, Тошкент шаҳридан 60 км узоқликда жойлашган.

Мазкур сув омбори 1970 йилларда сув захираси, ирригация (сув таъминоти), электр энергияси ишлаб чиқариш ва дам олиш мақсадида ташкил этилган. Ҳажми тахминан 2 км³, узунлиги 12 километр ҳамда кенглиги 8 километрни ташкил этади.

Ижтимоий тармоқларда “Чорвоқ” сув омбори соҳилида янги "Sea Breeze Uzbekistan" курорт мажмуаси қурилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аслида катта миқёсдаги лойиҳа тўғрисидаги хабар ва эътирозлар қанчалик ўринли?

Маълумки, халқаро алоқалар кенгайиб, инфратузилма ривожлангани сари мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳам тобора ошиб бормоқда. Шундай жозибадор масканлардан бири – Бўстонлиқ тумани. “Чорвоқ” сув омбори ва дарёлари, қорли тоғлари, хушманзара дарахтзорлари боис у ерда йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш мумкин.

Бундай натижалар чет эллик инвесторларни ўзига жалб этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қурилиши мўлжалланган халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишиш чоғида озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов бир қатор йирик хорижий компаниялар билан шерикликда “Чорвоқ” сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази барпо этиш истагини билдирган эди. 

Қайд этилишича, лойиҳа Чорвоқнинг 577 гектар ер майдонини эгаллаши кўзда тутилган. Дастлабки босқичда 100 гектар ҳудуд қамраб олинади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 2025 йилнинг 8-9 июль кунлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжон Республикасига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида лойиҳа асосчиси Эмин Агаларов оммавий ахборот воситалари билан учрашув ўтказди. Боку шаҳрида бўлиб ўтган мулоқот чоғида "Sea Breeze"нинг муқобили бўлиши кутилаётган лойиҳа юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа бўйича маҳаллий ва халқаро экспертлар кенгаши тузилади, ҳар бир муҳокамали масалаларда экспертиза ўтказилиб, натижалари эълон қилиб борилади. Лойиҳага кўра, унда дам олиш, чўмилиш ва спорт масканлари, меҳмонхоналар, коттежлар, турар жойлар бўлади. Халқаро брендларнинг дўконлари, ресторан ва хизмат шохобчалари очилади. Турли фестиваллар, концертлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Келажакда ўзига хос туризм хабига айланиб, унда йил давомида дам олиш ва яшаш мумкин бўлади.

– Мен "Sea Breeze" ҳар қандай давлатда — Озарбайжон, Ўзбекистон, Черногория ёки Қозоғистонда энг яхши экологик лойиҳа бўлишини истайман, – дейди Эмин Агаларов. – Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, тоза чиройли дизайндаги пляжлар, боғлар, бульварлар, сифатли инфратузилма ва коммуникацияларсиз мен кўчмас мулкни сота олмайман. Барпо этилаётган барча қурилиш барқарор, минтақага фойда келтирувчи бўлиши керак. Интернет тармоқларида ўзбекистонликларнинг лойиҳа хусусидаги изоҳларини ўқиб боряпман. Аксарият фикрларга кўра, Чорвоқда янги лойиҳанинг амалга оширилиши сувни ифлослантиради, ҳудудда катта хавфни юзага келтиради. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтмоқчиман. Бугунги кунда Чорвоқ шундоқ ҳам хавф остида. Айни вақтда сув сифати яхшиланмай, аксинча ёмонлашаётганига гувоҳмиз. 

Озарбайжонда "Sea Breeze"нинг ҳар бир қурилиш босқичи экологик экспертизадан ўтади. Сув ва тупроқ мунтазам таҳлил қилинади, барча муҳандислик тизимлари назорат остида туради. 2024 йилда курорт марказлаштирилган канализация тизимига уланиб, фақат "Sea Breeze" эмас, балки 50 км соҳил ҳудуди ва унинг атрофидаги туманларни ҳам қамраб олди. Илгари бу ҳудудда юздан ортиқ маҳаллий тозалаш иншоотидан фойдаланилган. Ҳозирда ичимлик суви марказлашган манбалардан олинади, чиқинди сувлар эса замонавий коллекторлар орқали йўналтирилади — бу денгизни ифлослантиришнинг олдини олмоқда. Тизимли ёндашув ва экологик инфратузилма натижасида "Sea Breeze" пляжлари Озарбайжон соҳилларидаги энг тоза пляжлардан бири сифатида тан олинган.

"Sea Breeze" лойиҳасининг асосий хусусиятларидан бири — қурилиш чизиғининг қирғоқдан 400–500 метр узоқликда жойлашуви бўлиб, бу жамоатчилик учун кенг соҳил ҳудудини сақлаб қолиш имконини беради. Рухсат этилган 50 метрлик минимал масофанинг ўрнига бу ерда боғлар, сайр йўлаклари, ресторанлар ва ҳамма учун эркин кириш мумкин бўлган жойлар яратилган. Айнан шу ёндашув Чорвоқда ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда у ерда тартибсиз қурилиш, марказлаштирилган канализация йўқлиги ва чиқиндиларни йиғишнинг тизимсизлиги муаммоси мавжуд бўлиб, бу сув сифати билан бевосита боғлиқ. "Sea Breeze" Ўзбекистон томонга барча соҳил ҳудудидан оқова сувларни йиғиб тозаловчи ягона ҳалқа коллектор қурилишини таклиф қилади. Бу ечим нафақат курорт эҳтиёжларига, балки бутун ҳудуднинг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Ўзбекистондаги лойиҳа экологик жавобгарликнинг халқаро тамойиллари асосида амалга оширилади. 

Лойиҳа бўйича ўзбекистонлик мутахассислар қандай фикрда?

 Чорвоқ сув омбори соҳилида "Sea Breeze Uzbekistan" курорт мажмуаси барпо этилиши бўйича муҳокамалар бизни ҳам безовта қилмоқда, – дейди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Ўз табиатимизни,  экологияни асраш нафақат ҳукумат, балки бизнинг ҳам бурчимиз, вазифамиз.

Эмин Агаларов томонидан лойиҳа борасида берилаётган таклифлар пухта ўйланган бизнес режа. Шу билан биргаликда, қурилиши режалаштирилаётган мажмуа Чорвоқ атрофида мавжуд бўлган экологик муаммоларни ҳам бартараф этишига ишонч билдирилмоқда.

"Sea Breeze Uzbekistan" Чорвоқ сув қирғоғидан камида 500 метр  ичкарида қурилади. Яшиллик зоналари ташкил этилади. Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг барча босқичида халқаро ва маҳаллий мутахассислар тавсияларига амал қилишга тайёр эканини тасдиқлаб турибди. Айтишим мумкинки, сув ресурслари муҳофазасини таъминлаш борасида лойиҳа мақсадга мувофиқлиги, хавф-хатарлар ва уларнинг олдини олиш стратегиясини баҳоловчи малакали эксперт хулосасини олиш ниҳоятда муҳим. Экологик стандартларга амал қилинган ҳолда амалга ошириладиган ҳар қандай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр туришимиз керак. Янги лойиҳа амалга оширилаётганда халқаро мутахассислар баҳолаш ва мониторингда иштирок этади, бу эса ҳар бир босқичда шаффофлик ва жавобгарликни таъминлайди.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, агар лойиҳа барча экологик меъёрларга амал қилинган ҳолда амалга оширилса, у Марказий Осиёда яшил туризм ва барқарор ривожланиш учун намунавий модел бўлиши мумкин. Бу иш ўринлари яратади, инфратузилмага сармоя киритади ва Чорвоқни асраш зарурлигига эътибор қаратади.

Ҳудудда барқарор зоналаштириш модели амалга оширилади. Бунда яшил мувозанатни сақлаш ва тиклаш, дарахтларни рўйхатга олиш, кўчириш ва экиш, янги яшил коридорлар яратиш режалаштирилган. Мавжуд дарахтлар кесилиши эҳтимоли катта. Ўрнига хориждан келтирилган, иқлим шароитига мос бошқа турдаги дарахтлар экилиши мумкин. Ҳозирда биологлар Чорвоққа янги ўсимликларни кўпайтириш устида ишламоқда. Янги дарахт, ўсимлик ва буталарнинг навлари аниқланмоқда.

Лойиҳада экологик сертификатга эга қурилиш материаллари ва ҳудуд ландшафти ҳамда иқлимига мос энергия тежамкор технологиялар қўлланилади. Очиқ жамоат майдонлари, экологик йўналишлар, бульварлар ва соҳилбўйи масканлари яратилади. Пляжлар бепул ва пуллик зоналарга бўлинади, аммо ҳар иккиси ҳам қулай ва яхши жиҳозланган бўлади. Курортнинг 5,5 км узунликдаги соҳил чизиғи бутун 95 км узунликдаги Чорвоқ соҳилининг фақат бир неча фоизини ташкил қилади.

Тадбиркорнинг айтишича, қурилиш чиқиндиларсиз бўлмайди. Чорвоқда олиб борилиши режалаштирилаётган курортдан ҳосил бўладиган чиқиндилар махсус компаниялар томонидан олиб чиқилади ва утилизация қилинади. 

Янги лойиҳа Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, экологик экспертизадан ўтказилади. Лойиҳада қача ишчи ўрни бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот мавжуд эмас. Барча келишув жараёнлари ўз якунига етгач, қурилиш ишлари бошланади. Шундан сўнггина дастлабки инфратузилма объектлари намойиш этилади. 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Озарбайжон, Боку 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги лойиҳа экологик жавобгарликнинг халқаро тамойиллари асосида амалга оширилади