“Euronews” телеканали сайтида мамлакатимиз маданий ҳаётига оид туркум мақолалар эълон қилинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берган. Хусусан, “Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда” (Uzbekistan’s Bold Reforms Spark Global Interest) сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятни тубдан ўзгартириб юборгани, мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши жаҳон ҳамжамиятида юртимизга нисбатан қизиқиш тобора ортаётгани ёритилган. Муаллиф ўз таҳлилини шундай бошлайди:

– Шавкат Мирзиёев 2016 йил президентликка сайлангач, республикада демократлаштириш, иқтисодий ривожланиш ва глобал ҳамкорликка йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошланди. Бу жараённи ўтган йил умумхалқ референдум орқали янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши билан янада мустаҳкамланди. Ўзгаришларда барча фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олиниб, мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига ўтиши жадаллашди.

Мазкур мақола бир ой олдин Барқарор ривожланиш маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида Тошкентда ташкил этилган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги таассуротлари асосида ёзилган. “Euronews” материалида ҳафталик ҳақида ҳам илиқ сўзларни ўқиш мумкин:

Ўзбекистоннинг жаҳонга очиқлиги рамзи сифатида намоён бўлган анжуманда сиёсий, ижтимоий, маданий, дипломатик ва иқтисодий соҳаларда фаолият юритаётган халқаро экспертлар, жумладан Буюк Британия Лордлар палатаси аъзолари ва таниқли дипломатлар ҳам иштирок этди.

“Ўзбекистонда Ипак йўли бўйлаб поездда саёҳат қилинг: Самарқанд тарихидан Бухоро меросигача” номли махсус 5 дақиқалик видео лавҳа ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотяпти. Томошабинни икки қадимий ўзбек шаҳри бой тарихи билан таништирадиган ушбу видео маҳсулотда қадимий археологик ёдгорликлар жойлашган масканлар, хусусан Боғизоғондаги қадимий шароб тайёрлаш анъанаси очиб берилган.

“Euronews” томонидан машҳур ўзбек пазандалиги санъатига бағишлаб тайёрланган “Дегустация анъаналари: Ўзбекистонда гастрономик туризм” номли мақола орқали эса бутун дунё сайёҳлари мамлакатимиз ошпазлик анъаналаридан хабардор бўлиш имконига эга бўлган.

Машҳур ўзбек таомлари ҳақида умумий маълумот берилган дастур, жумладан, миллий қадриятимизга айланган, ҳар бир ҳудудда ўзига хос усулда тайёрланадиган палов ҳақида батафсил ҳикоя қилинган.

“Euronews”нинг яна бир мақоласида асрлар оша шу кунгача етиб келган қадимий санъатимиз – ипакчилик хусусида сўз боради. “Unraveling the art of silk production in Uzbekistan” – “Ўзбекистонда ипакчилик санъатини очиш” сарлавҳаси остида берилган материал ўқувчини юртимизнинг ташриф қоғози бўлиб қолган ипак ишлаб чиқариш билан боғлиқ анъанавий усуллардан бохабар этади.

Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий меросни тарғиб қилиш, халқаро конференция ва форумлар ташкил этиш борасидаги ютуқлар ҳам машҳур телеканал эътиборидан четда қолмаган. Масалан,  “Глобал креативлик келажагини шакллантириш – Ўзбекистон креатив иқтисодиёт бўйича Жаҳон конференциясини ўтказмоқда” номли мақоладан диёримизда креатив секторни ривожлантириш истиқболига оид маълумотлар ўрин олган.

“Ўзбекистон мероси: Самарқанд конгресси Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказини эътироф этади”ва “Халқаро олимлар Ўзбекистоннинг маданий уйғониши сабаб йиғилди” каби қатор видео репортажлар эса республикамизнинг маданий тикланиш соҳасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда эътироф этилишига бағишланган.

Ислом цивилизацияси маркази маълумот беришича, жамоа буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси хазинасига қўшган бебаҳо ҳиссасини бутун дунёга намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Бундай ташаббуслар ҳам яқин кунларда “Euronews”да эфирга узатилади. Куни кеча телеканал Ислом цивилизацияси маркази Маданият вазирлиги ва Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этган Маданий мерос ҳафталиги ҳақида махсус репортажни намойиш этди. Ушбу дастур Ўзбекистоннинг ажойиб тарихи, бой маданий анъаналари, ноёб меросини жаҳон бўйлаб тарғиб қилишга қаратилган”, – дейилади хабарда.

Шерали Отабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда – Euronews