“MonumentalTrees.com” халқаро рўйхати кўп йиллик, ноёб ва ўзига хос дарахт турлари ҳақида маълумот беради.

Мазкур рўйхатга ўтган йиллар давомида Жиззах вилояти Фориш туманидаги Шарқ биотаси дарахти (ёши 1500 йил), Самарқанд вилояти Ургут туманидаги чинор дарахти (ёши 1160 йил), Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги арча (ёши 1000 йил), ёнғоқ (ёши 800 йил) ҳамда чинор дарахтлари (ёши 600 йил), Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги чинор дарахти (ёши 900 йил), Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Дорус-Саодат мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти (ёши 700 йил) ва Жиззах вилояти Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахтлари (ёши 700 йил) ҳам киритилган.  

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, яна 9 та ноёб дарахтнинг номзодномалари тайёрланди ва улар "MonumentalTress.com" халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.  

Булар Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудидаги ёши 100 йилдан ошган қайрағоч дарахтлари (жами 5 та), Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги ёши 200 йилдан ошган тут дарахти, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Пайариқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтларидир.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди (Россия ва Озарбайжондан сўнг).

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда юз ёшдан ошган ҳар бир дарахт давлат ҳимоясига олинади. Бундай ноёб дарахтлар юртимизда кўплаб топилади. Айни дамда мамлакатимиздаги кўп йиллик ноёб дарахтларни "MonumentalTrees.com" рўйхатига киритиш юзасидан ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги 9 та ноёб дарахт "MonumentalTress.com" халқаро рўйхатига номзод сифатида киритилди