Ўзбекистонда журналистлар учун қўлланма – «Ўзбекистон ОАВ қонунчилиги саволлар ва жавобларда» чоп этилди. Рисола муаллифи Карим Баҳриев журналистлар касбий фаолияти давомида кўп дуч келадиган ҳуқуқий саволларга жавоблар берган.

Бугунги кунда журналистлар суд мажлисларига киритилмаслиги долзарб бўлиб қолмоқда. Мазкур масала юзасидан келиб чиқаётган можаролар тез-тез оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда.  

Карим Баҳриев рисолада қандай қонуний асосларга кўра суд мажлиси ёпиқ ўтказилиши мумкинлиги, журналистларни очиқ суд мажлисларига киритмаслик масалаларига ҳуқуқий жавоблар берган. Ҳуқуқий билим –журналистнинг энг зарурий қуроли. Ҳуқуқий билимнинг етарли бўлиши журналистнинг ўзига бўлган ишончини орттиради. Аммо, ҳар қандай журналист ҳам Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси ёки бошқа қонунларини ёддан билавермайди.  

Журналистлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар ва кейслар тўпланмаси бўлиши айни муддаодир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда журналистлар учун янги ҳуқуқий рисола чоп этилди