Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, 2017-2023 йилларда йўловчиларни ташиш бўйича сезиларли ўсиш кузатилган.

Дейлик, 2017 йилда барча транспорт воситалари орқали 5 миллиард 679 миллион киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич салкам 6 миллиард 452 миллион кишини ташкил этди.  

2023 йилда йўловчи ташишда автомобиль транспортининг улуши 97,2 фоизни ташкил қилган. Агар 2017 йилда 5 миллиард 591,3 миллион киши манзилга етказилган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 6 миллиард 270,2 миллион кишини ташкил қилган.  

Шунингдек, 2017-2023 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2,6 маротаба ошган ва 61,6 миллион кишидан 162,7 миллион кишига етган.  

Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида 2,4 баробар ошган ва 2,2 миллион кишидан 5,3 миллион кишига етган, дейилади таҳлилда.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида қандай ўзгаришлар рўй берди?