Мамлакатимизда илк марта “Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ўқитувчилари” кўрик - танлови ўтказилди.

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, танловда республика бўйича 10 мингга яқин "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фани ўқитувчиси қатнашди.

Республика босқичида иштирок этган 42 нафар ўқитувчидан 3 нафари кўрик танлов ғолиби бўлди.  

Танловда “Энг яхши нотиқ” ва “Энг яхши тақдимот” номинациялари бўйича 3 нафардан пешқадамлар ҳам аниқланди.  

Танловда биринчи ўринни Самарқанд вилояти Жомбой тумани 28-мактаб ўқитувчиси Дилобар Одилова эгаллади ва диплом, 30 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.  

Иккинчи ўрин эгаси Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани 1-мактаб ўқитувчиси Меҳринисо Норовага диплом ва 20 миллион сўм, учинчи ўринни олган Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани 16-мактаб ўқитувчиси Азат Баймуратовга диплом ва 10 миллион сўм пул мукофоти берилди.  

Танловнинг бошқа совриндорлари ҳам муносиб тақдирланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ўқитувчилари” аниқланди