Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири – қурилиш эканлиги таъкидланди.
Масалан, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти. Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.
Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.
Содда қилиб айтганда, қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантирадиган соҳа.
ЎзА