Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импорти таркибида хурмо маҳсулоти салмоқли ўрин эгаллай бошлади. Хурмо, асосан, уруғидан кўкартирилган ниҳолга пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Қумли, шағалли ва шўр ерларда ўстириш қийин. Бир туп дарахтдан 250 килогача ҳосил олинади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида мамлакатимизга 17 та давлатдан жами 12,6 минг тонна хурмо импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 минг тоннага кўпдир. Импорт ҳажми қиймат жиҳатдан эса 9 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бу хурмонинг нафақат нархли, балки бозорда барқарор талабга эга маҳсулотга айланганини кўрсатади.

Импорт ҳажми ортишини бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин. Аввало, аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган қизиқиши, Рамазон ойи давомида хурмо истеъмолининг анъанавий тарзда кўпайиши, шунингдек, ички бозорда хурмо етиштириш ҳажмининг пастлиги.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга энг кўп хурмо етказиб берган давлатлар қуйидагилар: Эрон – 9,8 минг тонна, Тунис – 810 тонна¸Туркия – 396 тонна, Саудия Арабистони – 245 тонна, Қозоғистон – 230 тонна, Озарбайжон – 224 тонна, БАА – 196 тонна ва бошқа давлатлардан 624 тонна.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Ўзбекистонга энг кўп хурмо етказиб берган давлатлар орасида Эрон – 9,8 минг тонна билан етакчилик қилмоқда. Саудия Арабистонидан 245 тонна хурмо импорт қилингани Ўзбекистонда сифатли, брендли ва диний-маънавий аҳамиятга эга маҳсулотларга ҳам талаб юқорилигидан далолат беради.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда хурмо истеъмолига талаб ошмоқда