Тамаки ҳар йили 8 миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлади. Чекмайдиганларга қараганда чекувчиларда COVID-19нинг оғирроқ кечиш хавфи юқори эканлиги ҳақида далиллар пайдо бўлгандан сўнг, миллионлаб одамлар чекишни ташлашга қарор қилишди.
Шу кунларда Uzbekistan British American Tobacco (UZBAT) Ўзбекистонда Omni™ни тақдим этиш мақсадида “Тамаки зарарини камайтиришнинг илмий асослари” мавзусидаги халқаро матбуот анжуманига мезбонлик қилмоқда.
Тамаки зарарини камайтириш стратегиясини қабул қилган мамлакатларда аллақачон соғлиқни сақлаш соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Тамаки зарарини камайтириш стратегиясини муваффақиятли амалга оширишда хорижий тажрибалар билан танишиб чиқадиган бўлсак:
Швецияда тутунсиз муқобилларни жорий этиш туфайли Швеция Европада чекиш бўйича энг паст кўрсаткичга (5,3%) эришди ва ўпка саратонидан ўлим даражаси Европа Иттифоқидаги ўртача даражага (66,7) нисбатан энг паст кўрсаткичга эга.
Японияда 2018-2023 йиллар оралиғида сигарет савдоси тахминан 33 фоизга - 133,6дан 89,2 миллиард донагача камайди. Шу билан бирга, тамакини қиздириш маҳсулотлари 2014-йилда пайдо бўлганидан бери бутун тамаки бозорининг 44% дан ортиғини эгаллади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, юртимизда ноқонуний сигарет бозорига қарши олиб борилаётган доимий кураш, бюджет даромадларини оширади ва ноқонуний сифатсиз маҳсулотларга дуч келаётган истеъмолчиларни ҳимоя қилади.
Тадбир давомида BAT компаниялари гуруҳи томонидан таъкидланишича, альтернатив чекиш маҳсулотлари тоифалари учун оқилона тартибга солиш муҳитини таъминлаш мамлакатда чекиш билан боғлиқ соғлиқни сақлаш юкини камайтиришнинг калити ҳисобланади.
Тошкентда тамаки зарарини камайтириш стратегияларига (Tobacco Harm Reduction, THR) бағишланган Omni™ ахборот платформаси тақдимотида эълон қилинган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда тахминан 3,8 миллионта сигарет чекадиган киши ва тахминан 2,5 миллион киши доимий равишда носвой истеъмол қилади — бу Марказий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган, анъанавий, тутунсиз, қўлда тайёрланадиган тамаки маҳсулотидир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тамаки истеъмоли юракнинг ишемик касалликлари, инсульт ва периферик томир касалликларининг ривожланиш хавфини келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шундай экан танлов ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Бизни кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.
А.Суюнов тайёрлади, ЎзА