Ўзбекистонда сайёҳлар учун ишончли муҳит яратилган (+видео)
Ўзбекистон туризм соҳасида илғор мамлакатлар қаторидан ўрин олмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва хавфсизлик муҳитининг таъминланиши хорижлик меҳмонлар оқимининг изчил ортишига хизмат қилмоқда.
Буни сўнгги йилларда мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сони кескин ошганидан ҳам кўришимиз мумкин.
Ана шу жараёнда хавфсизликни таъминлаш муҳим омил ҳисобланади. Бу борада Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари юртимизнинг тарихий ва диққатга сазовор масканларида жамоат тартибини сақлаш, туристларга қулай ва хавфсиз муҳит яратишда фаол иштирок этмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда хизмат олиб бораётган гвардиячилар нафақат жамоат тартибини таъминламоқда, балки меҳмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, зарур ахборот бериш орқали туризм ривожига ҳам ҳисса қўшмоқда.
Айниқса, сўнгги йилларда Миллий гвардия тизимида хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда кўплаб ҳарбий хизматчилар инглиз ва бошқа хорижий тилларда эркин мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиб бормоқда. Бу эса хорижий сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг саволларига жавоб бериш ва тезкор ёрдам кўрсатиш имконини кенгайтирмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги турист нафақат тарихий обидаларни томоша қилишни, балки ўзини хавфсиз ва эркин ҳис этишни ҳам истайди. Айнан шу жиҳатдан қараганда, Миллий гвардия хизматчиларининг фаолияти туризм ривожининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Улар фақат тартиб посбонлари эмас, балки мамлакат имижини шакллантирувчи “биринчи мулоқот вакиллари” сифатида ҳам намоён бўлмоқда.
Шубҳасиз, туризм соҳасидаги ислоҳотлар, хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши ва инсон омилига берилаётган эътибор Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширмоқда. Миллий гвардия хизматчиларининг бу борадаги фаол иштироки эса юртимизнинг очиқ, хавфсиз ва меҳмондўст мамлакат сифатидаги имижини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5zNDUhPquvs" title="O‘zbekistonda sayyohlar uchun ishonchli muhit yaratilgan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова.
У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА