1 декабрь куни барча мамлакатларда Бутунжаҳон ОИТС га қарши курашиш куни нишонланади. ЖСТ маълумотларига кўра, дунёда тахминан 39 миллион бемор бу касаллик билан касалланган. Уларнинг сони ҳар йили 1,5 миллионга ошмоқда. Ҳар йили бу касаллик 600 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Халқаро ташкилотлар ОИВнинг тарқалиши тараққиёт йўлидаги асосий муаммо бўлиб қолаётганини эътироф этмоқда.

Ўз саломатлатлигимизга ғамхўрлик қилиш, гигиенага риоя қилиш ва ОИВ инфекциясини ўз вақтида даволаш муҳимлигини жамиятимизга яна бир бор эслатиш мақсадида Республика ОИТС га қарши курашиш  маркази инфекционист шифокори Александр Сафиуллин билан суҳатлашдик.  

-Александр Иосифович, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ ҳақида нима дейиш мумкин ва ОИТС га қарши курашиш маркази 2023 йилда қандай натижаларга эришди?

  -Ўзбекистонда ҳам ОИВ инфекциясининг ривожланиши  яқин қўшни мамлакатлардаги каби кечмоқда. Биз касалликни аниқлаш бўйича тест ўтказишни  ўтган йилга нисбатан 7,5 баробарга оширдик. Касалликни аниқлаш ҳоллари тахминан 20 фоизга камайди ва бу ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича барча механизмлар ишлаётганини кўрсатади.  

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича 5 йиллик дастур қабул қилинди. Президентимиз томонидан 2023-2027 йилларга мўлжалланган дастур шулар жумласидандир ва уни молиялаштириш ишлари бошланди. ОИВ инфекциясини самарали аниқлашда скрининг ишлари яхши ёрдам бермоқда.  Бугунги кунда бизнинг бир неча  мобиль комплексларимиз республикамиз бўйлаб ҳаракатланиб, инфекцияни аниқлаш ишларини амалга оширмоқда. Президентимиз  таъкидлаганларидек,  рақамлаштиришни амалга ошириш керак, бу бизга катта ёрдам беради.  

- ОИВ  қандай йўллар орқали юқади?

- Илгари ОИВ инфекцияси  гиёҳванд моддалар қабул қилган одамларда аниқланган бўлса, ҳозирда у кўпинча мигрантларда учрамоқда. Биз чет элдан келаётган  мигрантларни назорат қилишни  кучайтирдик. Касаллик фақат қон, жинсий йўл билан, лимфа ва кўкрак сути орқали ўтади. Шу боис, устара,  тиш чўткаси каби гигиеник воситалар шахсий бўлиши керак. ОИВ инфекцияси ҳаво-томчи йўллари орқали юқмайди.  

- ОИВ  ОИТС дан қандай фарқ қилади?

- ОИТС ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичидир. Бу тўртинчи  босқич бўлиб, унга бошқа  инфекциялар ҳам қўшилади. Бу боисқичда тана жуда озиб кетади ва беморнинг олдинги ҳолатини тиклаш имконсиз бўлиб қолади.  

 - Одамда ОИВ/ОИТС борлиги қандай аниқланади?

- ОИВ инфекцияси бўйича тест ўтказиш бир неча босқичларда амалга оширилади. Дастлаб иммунофермент таҳлилидан ва инфекция аниқланганидан сўнг, комиссия тестини ўтказамиз. Агар иммунофермент таҳлили мусбат (ижобий) чиқса, шу қон иммуноблотинг орқали яна текширилади.  

-ОИВ билан касалланган беморлар  соғлом одамлардек  кўп яшашади, деган гап ростми?

- Дори  воситаларини ўз вақтида ва тўғри қабул қилган деярли барча беморларда вируснинг таъсири камаяди. Ишонмайсиз, баъзан  уларнинг иммунитети  соғлом одамникидан ҳам яхши бўлади.  Мен буни ютуғимиз деб биламан. Даволашни ўзбошимчалик билан тўхтатиш вируснинг ривожланишига олиб келади. Унинг  маълум схемага бўлган таъсирчанлиги камаяди, шу боис, биз бошқа баённомага кўра, бошқа даво чораларини кўришга мажбур бўламиз.    

-ОИВ инфекциясига чалинган беморлар қандай даволанади?

- ОИВ ни даволаш бу антиретровирус (АРВТ) терапиядир. Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ишлаймиз. Уларнинг баённомаллари 2-3 йилга берилади, кейин эса янгиланади. Ўзбекистонда  қарийб 15 та даво схемалари мавжуд. ЖСТ терапиянинг учта компонентига асосланган даволаш самарадорлигини тан олди. Беморлар умрининг охиригача дори истеъмол қилишлари керак. Болалар учун  сироп кўринишидаги дори воситалари бор. Терапия  бошланганидан кейин 3-6 ой давомида беморларнинг ҳолатини кузатиб борамиз, бу вақтда вируснинг таъсири камида ярмига камайиши, энг яхши ҳолатда эса тест ўтказилганда аниқланмайдиган даражада бўлиши керак. Бу вақтда вируснинг таъсири камайса, дори воситаси  самарали ҳисобланади ва  иммунитет кўтарила бошлайди.

ОИВ инфекциясига чалинган  бемор ҳар йили  диспансеризациядан ўтади.  

- Қайси халқаро ташкилотлар ОИТС га қарши курашишга кўмаклашади?

- Бу касалликка қарши ёлғиз ўзимиз кураша олмаймиз. Ҳамкор ташкилотлар доимо бизга ёрдамга келади. Глобал фонд турли лойиҳалар, тест ўтказиш, дори воситаларини харид қилиш ва етказиб беришда бизга кўмаклашади. Франциянинг “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти антиретровирус терапияси,  турли оппортунистик инфекцияларини даволаш  турларини ишлаб чиқди, бундан ташқари, B, C гепатитларини тест ёрдамида аниқлаш, С  гепатитини даволаш, аниқ ташҳис қўйиш учун ПЗР  ёрдамида диагностика ўтказиш бўйича амалий ҳамкорларимиз бор.  ЮНЭЙДС ташкилоти дунё миқёсида ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича иш олиб боради, ҳамкорларга  ҳужжатларни тўғри тузиш, режалаштиришда ёрдам кўрсатади. ЮНИСЕФ болалар жамғармаси психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бизга ёрдам кўрсатади.  

- Хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниб,  ОИТС тарқалишининг олдини олиш бўйича қандай усулларни қўллаш мумкин?

- ОИВ инфекцияси бу глобал муаммо. У бутун дунёда тарқалган касаллик.  Биз Европа баённомаси асосида иш юритамиз. Дори-дармонларга келсак, уларни қабул қилиш осонроқ бўлган комбинацион схемаларимиз бор.  Бу даво усуллари Ўзбекистон фуқаролари учун бепул,  бундан ташқари, хорижий фуқаролар жўнаб кетишидан олдин Ўзбекистон  Республикаси ҳудудидаги ОИТС  марказларида  рўйхатдан ўтганларидан сўнг, уларга бу даво чораларини тақдим этамиз. Ҳозир бизда “Касалликнинг онадан болага ўтишининг олдини олиш”  номли дастур амалга оширилмоқда.  Рўйхатга олинган она антиретровирус даволаниши  керак,  шунда бачадонда болага инфекциянинг ўтиш хавфи ноль даражагача камаяди.  

- Жамият ОИВ инфекциясига чалинган беморларга қандай муносабатда бўлиши керак?

- Бу касалликка чалинган беморлардан қўрқиш керак эмас. Бу фуқаролар жамият учун ҳеч қандай биологик хавф туғдирмайди. Биз ҳеч кимни камситмаймиз. Марказимизда ОИВга чалинган инсонлар билан бирга яшаётган мутахассислар ҳам бор. Иш фаолиятимиз  давомида ҳеч биримиз ОИВ инфекциясини юқтириб олганимиз йўқ.

ЎзА мухбири Азиза Халимова суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ОИВ: Республика ОИТСга қарши курашиш маркази инфекционист шифокори билан суҳбат