Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасида Вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон миллий вақт шкаласи (UTC (UZ) жорий этилади ва ундан Ўзбекистон Республикасининг аниқ вақти сифатида фойдаланилади;
Вақт хизматининг фаолиятини самарали ташкил этишга Агентликнинг “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси масъул ҳисобланади;
Метрология институти Мувофиқлаштирилган универсал вақтни (UTC) шакллантиришда иштирок этади ва Ўзбекистон миллий вақт шкаласини (UTC (UZ) ҳосил қилишга ваколатли этиб белгиланади.
Метрология институти таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Вақт ва частота хизмати;
Вақт хизматининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутувчи низом ишлаб чиқиб, тасдиқланади.
Аниқ вақтни Вақт хизматидан олиш ҳамда уни манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотларга узатиш давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилади.
ЎзА