Ўзбекистонда медиация институтини ривожлантиришда Сингапур конвенциясининг аҳамияти
Дилдора Мухиддиновна МУХИДДИНОВА илмий ходим Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: dildoramukhiddinova7@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада халқаро медиация натижасида тузилган келишувларни трансчегаравий ижро этишни таъминловчи Сингапур конвенциясининг ҳуқуқий табиати, мазмуни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Медиация муқобил низо ҳал этиш усули сифатида дунё миқёсида кенг тарқалаётган бир пайтда, унинг самарадорлигини белгиловчи асосий омил – медиатив келишувларнинг ижро этилиши масаласи алоҳида ўрганилган. Ўзбекистоннинг медиация тўғрисидаги қонунчилиги, жумладан 2025 йилда медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш механизмини жорий этган ислоҳотлар конвенция қоидалари билан қиёсий таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг 2026 йилда конвенцияга қўшилиши ички ислоҳотларнинг мантиқий давоми экани кўрсатилиб, унинг инвестициявий муҳитни яхшилаш ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳамда конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар асослаб берилган.
Таянч сўзлар: медиация, Сингапур конвенцияси, медиатив келишув, низоларни муқобил ҳал этиш, трансчегаравий ижро, ижро варақаси, инвестициявий муҳит, халқаро тижорат, ЮНСИТРАЛ, ҳуқуқий ислоҳот.