Россиянинг FESCO транспорт компанияси Ўзбекистоннинг логистика йўналишларини ривожлантиришга кўмаклашади, дейилади Рссиянинг мамлакатимиздаги савдо ваколатхонаси хабарида.

FESCO транспорт гуруҳи «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзтемирйўлконтейнер» раҳбарияти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бунда FESCO интермодал хизматларидан фойдаланган ҳолда Қирғизистондан Хитойга ҳамда Туркманистондан Туркия, Африка ва Ўрта ер денгизи мамлакатларига транзит йўлларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, томонлар Тошкент ва Москва ўртасида тўғридан-тўғри контейнер ташишни йўлга қўйишга келишиб олди.

FESCO транспорт гуруҳи Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини ва логистика тармоғини рақамлаштириш соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришда иштирок этишни режалаштирмоқда. 

FESCO – Россиядаги энг йирик транспорт-логистика компанияларидан бири бўлиб, унинг бош қароргоҳлари Москва ва Владивостокда жойлашган. Компания денгиз, темир йўл ва автомобиль транспортлари орқали  контейнер ташувларини амалга оширади. 

FESCO транспорт гуруҳининг бош – «Дальневосточное морское пароходство» транспорт компанияси FESCO шахсий флотига, "Владивосток денгиз савдо порти" оммавий акциядорлик жамиятига, темир йўл ҳаракатланиш таркибига, контейнерлар паркига, Новосибирск, Хабаровск, Владивосток ва Томскда терминал комплексларига эга. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда логистика йўналишлари янада ривожланади