Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ) – халқаро миқёсда мавжуд бўлиб, асосан хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маслаҳатлар бериш, амалий кўмак кўрсатиш мақсадида фаолият юритади.

 Шундай ташкилотлардан бири Латвияда мавжуд, унинг номи – “Марта”. Бу нодавлат ташкилот 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади.  

 “Марта” ижтимоий хизматлар, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш орқали оиладаги зўравонлик ва одам савдоси қурбонига айланган аёлларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, ёшлар ва эркаклар билан ишлаш орқали зўравонликнинг олдини олиш билан шуғулланади ҳамда зарур таркибий ўзгаришларга эришиш учун сиёсий майдонда ҳам, умуман кенг жамоатчилик билан ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиб, гендер тенгликни доимо ҳимоя қилади.  

 Ўзбекистонда ташкил этилаётган Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари ташкил этилишида айнан “Марта” тажрибаси асос қилиб олинди.  

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида тузилаётган Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари Ўзбекистоннинг етти туманида тажриба тариқасида ташкил этилмоқда.    

 Айтиб ўтиш керакки, ушбу мақсадларни амалга ошириш учун БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан меморандум имзолаган.    

 Меморандумга мувофиқ, Тараққиёт дастури мутахассислари Латвиянинг “Марта” маркази билан қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

 Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Сенати, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Латвияга ўқув сафари амалга оширди.  

 Сафар давомида гендер тенгликни таъминлаш сиёсати, қишлоқларда хотин-қизлар, ёшлар ва болалар, кексалар, имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда  ННТларнинг давлат ва ҳудудий тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича илғор хорижий тажриба ўрганилди.  

 Ўзбекистон делегацияси Латвия Фаровонликни таъминлаш вазирлиги, Парламентнинг Гендер тенглик гуруҳи, Ички ишлар вазирлиги, Рига муниципалитет уюшмаси ва “Марта” маркази вакиллари билан учрашув ўтказди.  

 Бундан ташқари, Тукум ҳамда Сигулда шаҳарларига ташриф амалга оширилиб, маҳаллий мерия, Ижтимоий хизмат департаменти ва мунициапал полицияда ногиронлиги бор шахслар, кексалар учун хизматлар комплекси ҳамда ёшлар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ўзаро инстиционал ҳамкорлик қандай амалга оширилиши бўйича фикр алмашилди.

 Ўз навбатида, Латвиянинг “Марта” маркази экспертлари иштирокида Тошкентда семинар-тренинглар ўтказилди.

 Шундай тадбирлар эндиликда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ва бошқа ҳудудларда бевосита Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларида фаолият юритадиган ходимлар учун ўтказилади.  

 Бунинг учун “Марта”нинг энг тажрибали экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради.  

 Тренингда заиф гуруҳлар учун тарғибот стратегияси, маҳаллий тарғибот стратегиясини шакллантириш, муаммоли вазиятларда ишлаш, керак бўлган тақдирда ОАВни жалб қилиш, маҳаллий шароитга мослаштирилган коммуникацион стратегияни ишлаб чиқиш каби масалалар бўйича маслаҳат берилади, илғор тажрибалар ўргатилади.    

 Ўзбекистонда ташкил этилаётган Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маслаҳат беради. Уларга зарур давлат хизматларини, керакли ҳужжатларни, уларнинг муддатларини ва ҳоказоларни аниқлашда ёрдам кўрсатади. Ижтимоий масалалар, психология, тадбиркорлик ва бошқа масалалар юзасидан ҳам бепул маслаҳатлар беради. Айнан ушбу мавзуларни содда қилиб тушунтириб берадиган буклет ва рисолалар тайёрлайди ва бепул тарқатади.

Бундан ташқари, хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат хизматларидан фойдаланиш, компьютер саводхонлиги ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланиш, тил ўрганиш курслари (рус, инглиз ва бошқа тиллар), бизнесни бошлаш/стартаплар, психологик хизматлар, ўз-ўзини банд қилиш ва кичик тадбиркорлик билан боғлиқ курслар (тикувчилик, пазандачилик курслари ва бошқа курслар), талабга кўра бошқа долзарб мавзулар бўйича ўқув курслари ташкил этилади.  

           Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари ташкил этилмоқда