Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги лойиҳа пудрат ташкилоти вакилларидан иборат Корея геофанлар ва минераллар институти (KIGAM) делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув “Ўзбекистонда фойдали қазилмалар ресурслари ва геологик хатарларни бошқариш бўйича интеграллашган тизимни яратиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Мулоқотда асосий эътибор лойиҳанинг иккинчи компоненти, яъни геологик маълумотлар миллий базасини шакллантириш ва унинг ишлаш тизимини йўлга қўйиш масалаларига қаратилди.

 Тақдимотда таъкидланишича, ушбу база орқали мамлакатдаги фойдали қазилмалар захиралари, қазиб олиш ишлари ва геологик хавфлар ҳақидаги маълумотлар ягона электрон майдонда жамланади. Бу эса уларнинг таҳлил ва бошқарув жараёнларини замонавий стандартлар асосида амалга ошириш имконини беради. Лойиҳа Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳиятидан самарали фойдаланиш, геологик хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва уларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

Суҳбат чоғида икки томон ҳамкорликни мустаҳкамлаш, лойиҳа самарадорлигини таъминлаш ва геология соҳасида илғор тажрибаларни жорий этиш муҳим эканини таъкидлади. Делегация вакиллари эса Ўзбекистон билан геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик Корея учун стратегик аҳамиятга эга эканини билдирди. 

Якуний келишувга мувофиқ, лойиҳани амалга оширишда пилот ҳудуд белгиланади, ушбу ҳудуд бўйича зарур маълумотлар алмашинуви ташкил этилади ҳамда дастлабки амалий ишлардан сўнг тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда фойдали қазилмалар ресурслари ва геологик хатарларни бошқариш бўйича интеграллашган тизим яратилади